RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  92 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди Новости

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни ўз қароргоҳларида тўпланишди ва Тошкентга сафар қилдилар.

 6 январь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди.

   Семинарни миллий тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Унда мутахассис қатнашчиларга футбол қонун-қоидаларини махсус видеороликлар орқали тушунтириб берди. Сўнгра, мутахассис навоийликларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

   Режага кўра, 7 январь куни “Қизилқум” футбол клуби вакиллари пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтдилар.

   Айни пайтда кончилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашмоқда. Машғулотлар “Обод” стадионида ташкил этиляпти.

   “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан бир қатор янги ўйинчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллашяпти.

   Айни айтда машғулотларда ўттиз нафарга яқин футболчи иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган Феруз Бобоқулов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Бобир Маъмиров (Россия) каби янги футболчиларни учратиш мумкин. Охирги мавсумнинг иккинчи ярмида навоийликлар шарафини ҳимоя қилган грузиялик легионер Георги Квесиешвили эса 14 январдан жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

   Куни кеча украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта) жамоа аъзолари билан биргаликда “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У агар йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқласа, янги мавсумни “Қизилқум” таркибида бошлайди.

  Таркибни эса Наврўз Алимов (“Пахтакор” Тошкент), Руслан Вагапов (“Металлург” Бекобод), Маъруф Тиллаев (“Олмалиқ”) ҳамда Самандар Шодмонов (“Шўртан” Ғузор)лар тарк этишган.

   Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тошкент йиғини доирасида бир неча назорат учрашувлари ўтказилади. Жумладан, 9 январь куни “Қизилқум” жамоаси биринчи лига вакили “Обод” футболчилари билан ўйнайди. Орадан уч кун ўтиб эса Юрий Лукин шогирдлари Самарқанд динамочилари билан куч синашиши кўзда тутилган. Ҳар икки ўйин ҳам “Обод” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика