RU

Последние новости

18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  25 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда Новости

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда

10 июнь куни “Қизилқум” ПФК ташаббуси билан Навоий шаҳрида футбол фахрийлари ўртасида мини футбол турнири уюштирилди.
“Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада “Қизилқум” (фахрийлар), “Кимёгар” (НавоийАзот), “3-автобаза” ҳамда мезбонларнинг “Қизилқум-БЎФМ” жамоалари ғолиблик учун майдонга тушдилар.

Чинакам спорт байрами тусини олган мусобақада бош соврин “Қизилқум” ПФК вакилларига насиб этди. Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни “Кимёгар” ва “3-автобаза” жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва совринлар топширилди.

Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилар томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан турли йилларда Навоий футболи тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган йигирма нафардан зиёд фахрийларга махсус қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

—Ажойиб тадбирни ташкил қилгани учун “Қизилқум” ПФК маъмуриятиuf ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди футбол фахрийси Павел Архипов. — Турнир баҳонасида анчадан бери кўришмай юрган ҳамкасблар ва бошқа дўстлар билан яна дийдорлашдик. Ўз вақтида бирга тўп тепган, биргаликда фаолият кўрсатган марҳум дўстларимизни эсладик. Муҳими, эътибордан бошимиз кўкка етди.

Тадбир якунида турнир қатнашчилари ва фахрийлар ўзига хос байрам дастурхонига таклиф қилиндилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика