RU

Последние новости

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  109 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  5 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

«Қизилқум» бу сафар «Андижон»ни мағлубиятга учратди Новости

«Қизилқум» бу сафар «Андижон»ни мағлубиятга учратди

Пойтахтдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида «Қизилқум» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Навоийликлар бу сафар бир йиллик  танаффусдан сўнг яна кучлилар қаторига қўшилган «Андижон» футболчилари билан куч синашдилар.
 
Учрашув ниҳоятда шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечди. Кончилар бош мураббийи Юрий Лукин мазкур ўйинда тажрибали футболчилардан Владимир Шишелов, Алишер Холиқовларга дам беришни маъқул кўрди. Шунга қарамай, навоийликлар бир-биридан чиройли ҳужумлар уюштиришди. Аммо улардан самарали фойдаланишда «Қизилқум» жамоасига гоҳ омад, гоҳида маҳорат етишмади.
 
Гарчи, биринчи бўлимда жамоалар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолган бўлсалар-да, танаффусдан сўнг навоийликлар барибир ўз сўзларини айтдилар. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Ғайрат Жумаев «Андижон» жамоаси дарвозасини ишғол этди — 1:0.
 
Бош мураббий Юрий Лукин учрашувда қуйидаги ўйинчиларни майдонга туширди:
 
Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Ғайрат  Жумаев, Элдор Бойматов, Шерали Жўраев, Сарваржон Холматов, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
 
Азизжон Абдуллаев, Руслан Санаев, Азибек Усмонов, Файзулла Қамбаров.
 
Режага кўра, «Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 февраль куни ўтказади. Унда Ғузорнинг «Шўртан» футболчилари навоийликлар рақиби бўладилар. Учрашув пойтахтимиздаги «Обод» стадионида соат 15.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика