RU

Последние новости

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  22 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  60 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат Новости

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат

Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

34 ёшли футболчи АГМКга кўчиб ўтди. Шундан кейин биз Филипосян билан боғланиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- АГМКга ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Оддий тарзда амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишган ҳолда келишувга эришди. Шу тариқа, АГМКга ўтишим амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1,5 йилликга мўлжалланган. 

- “Сўғдиёна”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч қандай сабаб йўқ. Юқорида айтганимдек, икки клубнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилди. 

- Бироқ жиззахликлар сафига катта  мақсадлар билагн келгандингиз. Чемпионат ва ОФК кубогида юқори мақсадларни қўйгандингиз?

- Йил бошида шундай дегандим ва охирги ўйинларни ўйнадим. Ниятлар яхши ва жиддий эди. Нима бўлган тақдирда бу энди ўтмишга айланди.



- “Қизилқум” билан ўйинни биринчи бўлимидаёқ алмаштирилдингиз. Кетиш сабаби шундами?

- Йўқ. Дарҳақиқат, “Қизилқум” билан ўйинда бутун жамоанинг ўйини қовушмади. Қолаверса, рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Футбода мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. 

- АГМКда рақобат жуда юқори. Бу сизни асло чўчитгани йўқми?

- АГМКга ўтганимдан  жуда мамнунман. Олмалиқликларга қўлимдан келганча ёрдам беришни  истайман. Рақобат ҳамма жойда бор. Бунга ҳар доим тайр бўлиб келганман. Ёшим 34да ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Рақобатдан чўчиганим йўқ.

- Легионер бўлишингиз учун хориждан таклифлар бўлганмиди?

- Таклифлар бўлди. Аммо, оиламни даврасида кўпроқ вақтимни ўтказишни истадим ва бўлган барча таклифларни рад қилдим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика