RU

Последние новости

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  31 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида Новости

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада “Қизилқум” футбол клуби футболчилари, мураббийлар штаби, барча ишчи-ходимлардан Навоий вилоят санитария-эпидимиология осойишталик маркази ходимлари томонидан COVID-19 учун тест таҳлиллари олинганди.

Бугун championat.asia сайтида жамоа аъзоларининг 7 нафарининг тест натижаси маълум қилинмаганлиги ҳақида хабар чоп этилди. Навоий вилоят СЭОМ ходимлари томонидан ўтказилган тест натижаларидан сўнг футболчиларда ушбу касалликка чалиниш аломатлари бор ёки йўқлиги акс эттирилган рўйхат клубга, клуб эса ўз навбатида ПФЛга тақдим этган. Дарҳақиқат ўша рўйхатдан жамоанинг 7 нафар аъзоси жой олмаган. Бу эса табиийки турли тушунмовчиликларни юзага келтирган.

Аввало таъкидлаш жоизки, “Қизилқум” ПФК да фаолият юритувчи 100 дан ортиқ ходимдан тест учун таҳлиллар олишди. Таҳлил натижаларига кўра, рўйхатдан ўрин олган дастлабки 50 нафар ходимнинг жавоблари клубга маълумот учун жўнатилган. Қолган 50 дан ошиқ ишчи-ходимнинг тест таҳлили учун олинган наъмуналар жавоби душанба куни маълум бўлиши кутилмоқда.

Қолаверса, футболчилардан икки нафари – Азизбек Усмонов ва Дониёр Усмонов аввалги тур ўйинларида жароҳат олишган ва айни пайтда улар жароҳатни даволаш билан банд. Воҳид Шодиев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафоев ва икки нафар туркманистонлик футболчи Абди Бешимов ва Везиргелди Ильясовда бироз олдинроқ шамоллаш аломатлари кузатилган ва улар изоляцияга олинганди. Айни пайтда ушбу футболчиларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ. Улар жамоа машғулотларида тўлиқ иштирок этишмоқда ва ушбу футболчиларнинг тест таҳлиллари натижаси янги ҳафтада маълум бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика