RU

Последние новости

07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  1 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  14 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  15 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда Новости

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда

Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига учрашувларига старт берилади.
Севимли жамоамиз Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари дастлабки турни ўз майдонида ўтказади. 14 март куни навоийликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қиладилар.

“Қизилқум” профессионал футбол клуби Матбуот хизмати вилоятда фаолият кўрсатувчи оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация ишлари давом этаётганлигини маълум қилади. Журналистлар учун тақдим этиладиган махсус бейжиклар уларнинг “Қизилқум” жамоаси иштирокида ўтказиладиган мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубоги учрашувларини бевосита стадионда ўзлари учун ажратилган жойдан кузатиш, матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Аккредитация 13 март куни тўхтатилади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари ўзлари фаолият кўрсатадиган телеканал, радиоканал ҳамда таҳририят раҳбари имзоси билан “Қизилқум” ПФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов номига хат тақдим этишлари лозим. Хатга икки дона (3,5Х4,5 ҳажмда) сурат ва паспорт нусхасини илова қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ ва матбуот ходимларининг ўйинлар чоғида стадионларга турли ташкилотлар томонидан тақдим этилган гувоҳномалар билан киришига рухсат этилмайди.

Мурожаат учун телефон — +998933166074.

Электрон почта манзилимиз:  fcqizilqum@gmail.com
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика