“Қизилқум” 27 декабрда “Бухоро” билан ўйнайди
24 дек 2014 10:33
Новости
“Қизилқум” 27 декабрда “Бухоро” билан ўйнайди
Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси Навоийда янги мавсум олдидан дастлабки босқич ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттирмоқда.
“Сўғдиёна” стадионида кунига икки маҳалдан уюштирилаётган машғулотларда ўттиз нафардан ортиқ маҳаллий футболчилар қатнашяпти. Кончилар ҳужумчиси Наврўзбек Алимовнинг Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан шартнома тузганлигини хабар қилгандик. Охирги маълумотларга қараганда, айни пайтда ярим ҳимоячилар Руслан Вагапов Бекободнинг “Металлург”, Самандар Шодмонов эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишяпти.
Режага кўра, “Қизилқум” футболчилари дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида битта назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллашган. 27 декабрь куни Навоийда бўладиган мазкур ўйинда кончилар “Бухоро” вакиллари билан ўзаро куч синашади. Учрашув “Сўғдиёна” стадионида соат 12.00 да бошланади.

championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии