RU

Последние новости

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

"Қизилқум" 11 июнни кутадими? Новости

"Қизилқум" 11 июнни кутадими?

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси кеча яна ўз майдонида мағлуб бўлди.

Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда турнир жадвали пешқадами "Бунёдкор"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шу тариқа "Қизилқум" ўз майдонида кечган қаторасига тўртта учрашувда мағлуб бўлди. 

Айтиш мумкинки, бунақаси тарихда биринчи марта рўй берди. Чунки бунгача "Қизилқум" асло уйдаги биринчи тўртта ўйинда кетма-кет мағлуб бўлмаган экан. Жамоа қаторасига учта мағлубиятдан кейин бош мураббий Ҳамиджон Актамовнинг истеъфо бергани ҳақида хабар чиққанди. Аммо кейинчалик бу хабар рад этилди ва Актамов ўз лавозимида ишлашда давом этаётгани маълум қилинди. 

Шундан сўнг "Қизилқум" сафарда "Сўғдиёна"ни 3:1 ҳисобида енгиб қайтди. Учрашувда грузиялик ҳужумчи Элгужа Григалашвили рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, Суперлигада илк хет-трик муаллифига айланди. Кайфият чоғ бўлди, гўёки ҳаммаси жойига тушгандек эди. Аммо кеча яна мағлубият юз берди. Бу мағлубиятдан кейин мураббий яна истеъфо ҳақида ўйлаб кўрдими, буни билмаймиз. Ҳар ҳолда ҳозирча бу борада ҳеч қандай гап йўқ. 

Статистикага қарайдиган бўлсак, "Қизилқум" бунгача ҳеч қачон уйда кетма-кет тўрт марта ютқазмаган экан. Ҳатто 2007 йил жамоа қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозонган: "Самарқанд", "Бухоро", "Тўпаланг" ва "Насаф" устидан. Бу йил ўша рекорднинг ғирт тескариси кузатилди. Жамоа ўз уйида "Локомотив", "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Бунёдкор"га ютқазиб қўйди. Ва энг қизиғи, навоийликлар уйдаги баҳсларда атиги битта гол ура олишди. 

Қуйида 2000 йилдан бери олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "Қизилқум"нинг ўз майдонидаги биринчи тўртта учрашувда қайд этган натижалари ҳамда рақиблар кетма-кетлигини келтириб ўтамиз. 

Изоҳ: Ғ - ғалаба, М - мағлубият, Д - дуранг

2000 й. МҒМҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: "Навбаҳор", "Темирйўлчи", "Нефтчи", "Андижон"

2001 й. ҒҒҒД
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Турон", "Зарафшон", "Сўғдиёна", "Самарқанд"

2002 й. ҒҒҒМ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Темирйўлчи", "Насаф", "Сурхон", "Металлург"

2003 й. ҒМҒҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Трактор", "Нефтчи", "Андижон", "Насаф"

2004 й. ҒДҒМ
Рақиблар кетма-кетлиги: "Сурхон", "Локомотив", "Андижон", "Бухоро"

2005 й. МДҒҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Машъал", "Локомотив", "Металлург", "Тўпаланг"

2006 й. ДҒММ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Машъал", "Самарқанд", "Нефтчи", "Тўпаланг"

2007 й. ҒҒҒҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Самарқанд", "Бухоро", "Тўпаланг", "Насаф"

2008 й. ДДМҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Машъал", "Навбаҳор", "Қурувчи", ОТМК

2009 й. ҒДМҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Нефтчи", "Машъал", "Олмалиқ", "Бухоро"

2010 й. ММҒҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Металлург", "Локомотив", "Нефтчи", "Навбаҳор"

2011 й. МДДМ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Насаф", "Бухоро", "Навбаҳор", "Бунёдкор"

2012 й. ДҒДҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Бунёдкор", "Бухоро", "Динамо", "Нефтчи"

2013 й. МММҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Гулистон", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Нефтчи"

2014 й. ҒДҒД
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Андижон", "Машъал", "Динамо", "Бухоро"

2015 й. ҒММҒ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Пахтакор", "Андижон"

2016 й. ҒҒДМ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Машъал", "Олмалиқ", "Пахтакор", "Бухоро"

2017 й. ҒМДД
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Навбаҳор", "Бухоро", "Сўғдиёна", "Насаф"

2018 й. ММММ
Рақиблар кетма-кетлиги: 
"Локомотив", "Қўқон-1912", "Насаф", "Бунёдкор"

"Қизилқум"ни буёғига янада қийин ўйинлар кутиб турибди. Жамоа кейинги турда "Пахтакор" меҳмони бўлса, сўнгра ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. "Қизилқум" айниқса уйда "Нефтчи" билан қаттиқ "жанг" қилса керак. Лекин кечаги ўйин бўйича қарасак, жамоага юқори иштиёқ етишмаяпти. Худди тушдан кейин кечки пайт чарчаб ухлаб қолсангиз, уйғонгандан сўнг бош оғриб қолади-ю, шунга ўхшайди.

"Қизилқум"нинг Суперлигада навбатдаги бешта ўйини:
6-тур. "Пахтакор" - "Қизилқум"
7-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи"
8-тур. "Бухоро" - "Қизилқум"
9-тур. "Қизилқум" - АГМК
10-тур. "Қизилқум" - "Металлург"

Ана энди сарлавҳага келадиган бўлсак, "Қизилқум" бунгача "Сўғдиёна"ни ишонч билан ютди. Жамоанинг ўзи ҳам маза қилиб футбол ўйнади. Тақвимга қарасак, Навоийда бўладиган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" баҳси 11 июнь куни бўлиб ўтар экан. Шундай экан, "Қизилқум" мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлаш учун 11 июнни кутадими ё унгача яна кимнидир ютадими? Албатта, буни вақт кўрсатади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика