Қишни "CA"да футбол ўйнаб ўтказинг! Эртага футбол!
22 ноя 2014 20:30
Новости
Қишни "CA"да футбол ўйнаб ўтказинг! Эртага футбол!
"CA"да янги лойиҳа старт олмоқда. Ҳафтанинг ҳар якшанба куни сайтимиз ўқувчилари соат 13:00дан 15:00гача футбол ўйнайдилар!
Айнан шу лойиҳа орқали "12-сектор" учун қаҳрамон танлаймиз ва футбол ўйнаш баҳонасида у билан суҳбатлашамиз. Шу билан бирга, футбол ўйнашга келган ўқувчилар фахрли меҳмон билан савол-жавоб қилиш имкониятига эга бўладилар. Илк меҳмон сифатида, мавсумни Қозоғистон чемпионатида якунлаган Камолиддин Мурзоевни лойиҳага таклиф этдик.
Жами 4та жамоа бўлади, сайт ходимлари, "Истиқлол" футбол жамоаси, сайт ўқувчилари жамоаси, ФИФА.уз иштирокчилари жамоаси. Камолиддин Мурзоев ҳар бир жамоада биттадан ўйинда майдонга тушади.
Мурзоевдан ташқари ўз истаги билан ташриф буюрадиган футболчилар учун ҳам эшикларимиз очиқ. Бу борада Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоларини ҳам лойиҳага таклиф этиб борамиз.
Демак, якшанба куни соат 13:00да сайт ўқувчилари Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган Педагогика коллежининг спорт залида бўлишлари лозим.
Манзил: "Чилонзор" метро бекатининг ўнг биқинида.
Мурожаат учун: +99894 5896417 (23 ноябрь куни соат 9:00дан бошлаб қўнғироқ қилиш мумкин)

Комментарии