RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми? Новости

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми?

Ўтган мавсумни "Ғиждувон" жамоасида ўйнаган дарвозабон Искандар Мўминов ҳамда "Локомотив-БФК"даги ўйинлари билан танилган ҳужумчи Арслон Султонов айни дамда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" (Иссиқ-кўл) жамоаси сафида ҳаракат қилишмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур футболчилар билан боғланиб, интервью ташкил этди.

Искандар Мўминов, дарвозабон: - Ҳозирги кунда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнамоқдаман. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага таклиф этилганимда, очиғи қарор қабул қилишда бир оз иккиландим. Лекин энди ҳаммаси яхши, жамоанинг асосий дарвозабони сифатида учрашувларда иштирок этаяпман. Жамоада бизга яратиб берилган шароитлар яхши, ойлик маошлар вақтида тўлаб берилмоқда. "Лидер-Академия" жамоаси Қирғизистон чемпионатида иштирок этади. Клуб инфратузилмаси яхши шакллантирилган, машғулотлар базаси ва майдонлар холати аъло даражада деб айтиш мумкин.

Айни вақтда бизда иккинчи давра учрашувлари бошланди. Жамоамизни Россиялик мураббий Виктор Демидов бошқармоқда.Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб, жамоани юқори ўринларни эгаллашига ўз ҳиссаммизни қўшмоқчимиз.

Арслон Султонов, ҳужумчи: - Яқинда Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи "Лидер-Академия" жамоасига кўчиб ўтдим. Клуб раҳбарияти томонидан мени жамоага таклиф қилишди, шартнома шартлари бўйича келишиб олдик. Клубда яратилган шароитлар яхши, машғулот ўтказиш учун алоҳида майдонлар бор. Жамоа бош мураббийи Виктор Демидов ҳисобланади. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилмоқда. Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида асосий таркибда майдонга тушдим. Жамоанинг асосий мақсади, бу мавсумда жамоани тўлиқ шакллантиришдан иборат.

Маълумот учун, "Лидер-Академия" жамоаси айни дамда Қирғизистон чемпионати мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллаб турибди.

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика