RU

Последние новости

00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  0 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  0 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  2 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  12 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  9 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  21 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  22 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5

Қирғизистон ФИФА рейтингида биздан олдинда? Бу қанчалик ёмон ёки яхши? Новости

Қирғизистон ФИФА рейтингида биздан олдинда? Бу қанчалик ёмон ёки яхши?

ФИФА рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 88-ўринга тушиб кетгани, Қирғизистон, Ливан, Фаластин, Уммон каби термаларнинг эса аксинча — кўтарилишга эришгани бир қатор футбол мухлислари ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқарди.

Хўш, бу Ўзбекистон миллий терма жамоасига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин?

Ҳеч қандай. Ҳозирча...

ФИФА рейтинги бирор-бир йирик мусобақага қуръа ташланиши олдидангина ёрдамга келадиган жадвал холос. Биз учун 2 та мусобақа аҳамиятли: Жаҳон Чемпионати ва Осиё Кубоги. Мундиал ҳозирча бизни хавотирга солмайди, чунки Қатар—2022 саралаши бошланишига ҳали вақт бор ва Ўзбекистон термаси бунга қадар бемалол ФИФА рейтингида кўтарилиб олади. 2019 йилги Осиё Кубогига эса шу йилнинг 4 май куни қуръа ташланади. Хўш, бу хавотирлими?

Йўқ

Чунки ОФК бунда ФИФА рейтингига қараб ўтирмай, жамоаларни саватга ажратди ва Ўзбекистон унга кўра 2-саватдан жой олди. Биздан илгарилаб кетган Қирғизистон термаси эса 3-саватга жойлаштирилган. Сабаби ОФК қитъа чемпионатини ўтказиш йўлида ўз тасарруфидаги саралаш босқичи ва ундаги натижаларни инобатга олган. Ўзбекистон эса саралашнинг ҳал қилувчи босқичига йўлланма олган 12 та жамоа ичида бор эди. Мана шу фактор Ўзбекистон термасини 2-саватга етаклаган. Яна ҳам яхшироқ тушуниб олиш учун ОФК ишлаб чиққан формат ҳақида билиш керак бўлади.



ЖЧ ва Осиё Кубогининг қўшма саралаши

Шу вақтга қадар ОФК Жаҳон Чемпионати учун алоҳида ва Осиё Кубоги учун алоҳида саралаш мусобақаси ўтказиб келган. Бироқ сўнгги марта ташкилот бу икки саралашни яхлитлашга қарор қилди. Яъни, Жаҳон Чемпионати—2018 ва Осиё Кубоги—2019 1 та саралашга бирлаштирилди.

Бундай қарорга келинишига асосий сабаблардан бири Осиё Кубогида иштирок этувчи жамоалар сонининг 16 тадан, 24 тага етказилиши эди. Яқиндагина Европа Чемпионати ҳам шу йўлдан юрганди, энди эса ОФК унга эргашади.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон термаси саралашда КХДР, Филиппин, Баҳрайн, Яман каби жамоаларни ортда қориб, ЖЧ учун курашни давом эттирадиган 12 мамлакат қаторига қўшилганди. ОФК айнан шу 12 та мамлакатни Осиё Кубоги—2019 қуръаси олдидан дастлабки икки саватга бўлди. БАА мусобақа мезбони бўлгани учун 1-саватга кирди. Шунингдек, мундиал чиптасига эга чиққан Япония, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам шу саватда бўлди. ЖЧ миссияси ўхшамаган Хитой, Сурия, Ўзбекистон, Ироқ, Қатар ва Таиланд эса 2-саватга жойланди. Бу мантиқан тўғри қарор. Чунки саралаш цикли 1 та эди ва ўша циклда юқоридаги 12 та мамлакат ҳаммадан ажралиб чиққанди.

Мана шу циклда 12 таликка кира олмаган қолган 12 та мамлакат эса эндиликда 3 ва 4-саватларга киради. Улар орасида ФИФА рейтингида биздан ўзиб кетган Қирғизистон, Ливан, Фаластин ва Уммон ҳам бор.

Хўш, бу 4 мамлакат қандай кўтарилди?

Қирғизистон мисолида олиб қарасак, улар ЖЧ—2018 саралашида муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, Осиё Кубоги йўлланмаси учун курашни давом эттириши керак эди. ЖЧ саралашида давом этган 12 та юқоридаги мамлакат эса бирйўла Осиё Кубоги чиптаси билан тақдирлаб бўлинганди.

Мана энди Қирғизистон қитъа етакчилари қолмаган саралашда Мьянма, Макао, Ҳиндистон каби рақиблар билан тўқнаш келди. Уммон ҳамда Фаластинга Мальдив ва Бутан тушди, Ливан эса КХДР, Гонконг, Малайзия кабилардан истаганича очко олди.

ФИФА халқаро ўртоқлик ўйинларидаги натижаларни албатта инобатга олади. Бунда кучлироқ жамоаларга қарши ўйинлардаги натижа кўпроқ очко ишлаб олиш учун сабаб бўлади. Бироқ бу очколар барибир расмий ўйинлар олдида ҳеч нарса эмас. Айтайлик, Ўзбекистон термаси Сенегал ёки Марокаш билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, кўп нарса ўрганиши, бироқ мағлуб бўлиши мумкин. Бироқ Қирғизистон термаси ўша Макао, Мьянма кабилар билан расмий ўйин мақомида тўқнаш келади ва ғалабасига яхшигина очко олади. Демак, унинг биздан олдинда туриши аввалдан маълум эди.

Ўзбекистон эса ўтган йилнинг сентябридан буён расмий ўйинларда майдонга тушмади. Расмий ўйиндаги ғалабамизга эса 1 йилча вақт тўлди. Чунки Самвел Бабаян бошқарган жамоа Хитой, Сурия, Эрон билан ўйинларда кетма-кет муваффақиятсизликка учради, Жанубий Кореяни эса мағлуб эта олмади. Демак, истасак-истамасак ФИФА рейтингида пасайиш даврига тўғри келаётгандик.



ЖЧ—2022 саралашида нима қиламиз?


Саралаш ҳақида бош қотиришга тахминан 1 йил вақтимиз бор. Ўзбекистон термаси Қатар мезбонлигида ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги олдидан рейтингда жуда тушиб кетганди. Чунки тайёргарлик давомида терма бир қатор ўртоқлик ўйинларида мағлуб бўлган. Бироқ Осиё Кубогида ярим финалга етиб борган жамоа яхшигина очколар олди. Энди бу расмий ўйингина эмас, катта турнирдаги ўйинлардан очко олиш эди. Натижада ЖЧ—2014 саралаши олдидан Ўзбекистон ўзи учун қониқарли бўлган жойда турганди.

Ҳозир ҳам вазият шундай, Ўзбекистон миллий термаси БАА мезбонлигида ўтадиган Осиё Кубогида очколар олиб, бемалол юқорига кўтарилиб олиш имкониятига эга. Айни пайтда биздан юқорида турган термаларнинг ҳаммаси ҳам қитъа чемпионатида муваффақиятли ўйнай олмади. Бу билан нима демоқчиман, ҳамма нарса ўз қўлимизда ва ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган.

Муҳими Ўзбекистон ўртоқлик ўйинларида келишувга эришиш борасида олдинга қадам ташлаган. Биз йилнинг биринчи ярмидаёқ ЖЧ чиптаси бор бўлган Сенегал, Уругвай, Марокаш, Эрон кабилар билан келишиб улгурдик. Масалан, Мьянма, Макао кабиларни 10 марта ютиб ФИФА рейтингида кўтарилганимиз билан, амалда ҳеч нарсага эришмаймиз. Шундан келиб чиқилса, ҳозирча хавотирга ўрин йўқ.

Яна ҳам яхшироқ тушунишни истаганлар қуйидаги ҲАВОЛАга мурожаат қилиши мумкин.

Автор :
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика