RU

Последние новости

01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  5 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  8 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими? Новости

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими?

Эртага, 9 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Яхши биласиз, шу кунларда миллий жамоамиз 14 ва 19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган иккита ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда. 14 ноябрда Саудия Арабистонини қабул қилсак, 19 ноябрь куни Фаластин билан ўйнаймиз. 

Қирғизистонга қарши кечадиган баҳс расмий ўйинлар олдидан ўзига хос репетиция вазифасини бажариб беради. Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Ўзбекистон - Қирғизистон баҳси ФИФА рейтингига таъсир қиладими? 

Бу саволга жавоб олиш мақсадида Алишер Никимбаевга мурожаат қилганимизда таниқли мутахассис шундай деди: "Ўртоқлик ўйинлари ФИФА рейтингига таъсир қилишининг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Биринчидан, футболчи алмаштиришлар сони 6тадан ошмаслиги керак. Агар 7 нафар футболчи алмашса рейтинга таъсир қилмайди. Иккинчидан, бу ўйин ФИФА кунларида бўлиб ўтмаслиги боис рейтинга таъсир қилган тақдирда ҳам баҳоси паст бўлади". 

P.S. ФИФА йиллик тақвимида 11-19 ноябрь терма жамоалар учун расмий ва ўртоқлик учрашувлари куни сифатида белгилаб қўйилган. Биз Қирғизистон билан 9 ноябрда ўйнаймиз, бу эса ФИФА кунларига кирмайди. Энди ўйин пайти нечта футболчини алмаштириш ҳар икки жамоа бош мураббийларининг ўзаро келишувига қараб амалга оширилса керак. 

Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 1287 очко билан 85, Қирғизистон эса 1252 очко тўплаб 94-ўринни эгаллаб турибди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика