RU

Последние новости

09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  0 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  6 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15

Қибрайга катта футбол қайтмоқда! Новости

Қибрайга катта футбол қайтмоқда!

Теги :  Қибрай
Қибрай ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлган, Қозоннинг «Рубин» клубида тўп сурган Даврон Мирзаевни мухлислар яхши эсласа керак.

Даврон Қибрай футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин айрим сабабларга кўра, футболимизга бир қатор футболчи-ю, футзалчиларни етиштириб берган туманда маълум вақт катта футбол тўхтаб қолган эди. Хусусан, 90-йилларда 1-лигада «Роҳат» жамоаси Қибрай шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг туман жамоаларини профессионал лигаларга кўрмай қўйгандик. Узоқ йиллик танаффусдан кейин Қибрайга катта футбол қайтиш арафасида. Қибрай туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадович Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан туманда футболни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан етти йилдан бери Тошкент вилояти чемпионатида мунтазам иштирок этиб келаётган «Ҳумо» футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда. Шахсан туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадовичнинг қатъий назорати остида туманга катта футбол қайтиш арафасида. Яъни, «Ҳумо»нинг асосий мақсади Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги мусобақага йўлланма олиш.

Туман ҳокимининг эътиборига мос равишда Равшан Саҳобуддинов мураббийлигидаги «Ҳумо» 3-тур ўйинлари ўтказилган Тошкент вилоятини чемпионатини муваффақиятли давом эттирмоқда. Жумладан, 3та ўйиннинг иккитасида ғалаба нашидасини сурган «Ҳумо» яна бир баҳсда дуранг қайд этган ҳолда 7 очко билан ўз минтақасида турнир жадвалида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Жамоанинг натижасидан ташқари қилинаётган меҳнатлар самараси бошқа йўналишларда ҳам бўй кўрсатмоқда. Хусусан, «Ҳумо»нинг икки нафар аъзоси – Беҳруз Шукуруллаев ҳамда Диёрбек Тўлабоев 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров эътиборига тушди. Футболчилар ўсмирлар термасига номзод бўлди. Айтиш керакки, тумандаги БЎСМда «Ҳумо»нинг келажаги бўлган ёш иқтидор эгалари тарбияланмоқда. Жамоанинг ёш тарбияланувчилари ҳам худди акалари сингари вилоят биринчиликларини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Умид қиламизки, «Ҳумо» ўз олдига қўйилган вазифа бажариб, Қибрайга яна катта футбол ҳавосини олиб киради. Жамоанинг келажаги бўлган болалардан эса, ўзбек футболининг юлдузлари етишиб чиқади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика