RU

Последние новости

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Қатарлик журналист: "Эрон ва Қатар терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Ҳозирги кундаги Қатар таркиби Ўзбекистонникидан кучлироқ" Новости

Қатарлик журналист: "Эрон ва Қатар терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Ҳозирги кундаги Қатар таркиби Ўзбекистонникидан кучлироқ"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг қатарлик спорт журналисти Али Салат амалдаги Осиё чемпиони Қатар терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Турли хил терма жамоалар бир гуруҳдан жой олди. Қизиқарли ўйинлар гувоҳи бўлишимиз аниқ. Ҳар бир жамоа ўз уйида максимал очко тўплашга ҳаракат қилади. Эрон, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари Қатар учун бош оғриқ вазифасини бажариб беради. Айниқса сафардаги ўйинларда, лекин терма жамоамиз барчани рақибларни мағлуб эта олишига ишонаман. Қатар биринчи ўринни эгаллаши ҳам мумкин. Осиё кубогидаги ғалабадан сўнг кайфият янада кўтарилган. Акром Афиф ва бош мураббийимиз Маркес Лопесларнинг фикрлари бўйича жамоада барчаси аъло даражада. Гуруҳда учта асосий рақиб: Эрон, Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари деб ўйлайман, лекин энг мураккаб рақиб Ўзбекистон. Осиё кубогидаги асабий ўйин барчанинг ёдида. Эрон ва Қатар жамоалари тўғридан-тўғри мундиалга йўлланмани қўлга киритса керак. Қатарнинг таркиби Ўзбекистондан кучлироқ ва шу сабабли Лопес жамоаси Жаҳон чемпионатига биринчилардан бўлиб йўл олади. Ўзаро ўйинлардаги статистика эса Ўзбекистон томонида. Сизнинг терма жамоангиз биз учун ҳар доим ноқулай рақиб бўлган, аммо сўнги учрашувда ушбу нохуш анъанага чек қўйдик. Фақатгина Ўзбекистонга қарши кечадиган сафар учрашуви мени хавотирга солмоқда" - дея фикр билдирди қатарлик таниқли спорт журналисти Али Салат



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика