Қатар терма жамоаси бугун нохуш анъанага чек қўя оладими?
12 янв 2024 10:10
Новости
Қатар терма жамоаси бугун нохуш анъанага чек қўя оладими?
Бу Қатар Республикасининг учинчи Осиё кубогига мезбонлик қилиши ҳисобланади. Бунга қадар қатарликлар 1988 ва 2011 йилларда бўлиб ўтган қитъа биринчилигига мезбонлик қилишган. Бироқ ҳар икки очилиш учрашувида ҳам Қатар терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
1988 йилги турнирда Қатар Эрондан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, Орадан 23 йил ўтиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатарликларни ушбу ҳисобда мағлуб этган.
Шунингдек, Қатар 2022 йилги ЖЧ баҳсларининг очилиш баҳсида ҳам Эквадорга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
Шу тариқа, қатарликлар ўз юртида бўлиб ўтган учала мусобақанинг очилиш учрашувида мағлуб бўлган ва ҳеч бирида гол уришга ҳам эришмаган.
Бугун Маркес Лопес шогирдлари ўзларининг тўртинчи имкониятидан қандай фойдаланишини 21:00 да старт оладиган ўйиндан кейин билиб оламиз.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии