RU

Последние новости

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  5 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  5 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  9 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  44 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  8 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

"Қатар СК" 1-турда мағлуб бўлди, Сардор Рашидов қайдномага киритилмади Новости

"Қатар СК" 1-турда мағлуб бўлди, Сардор Рашидов қайдномага киритилмади

Куни кеча Қатар Юлдузлар лигасида янги мавсум старт олди.

Чемпионатнинг 1-турида "Қатар СК" клуби ўз майдонида "Ал Дуҳаил" клубини қабул қилди. Дастлаб мезбонлар вакили Жуниор Кабананган ҳисобни очди. Учрашув тугашига 2 дақиқа қолганида мана шу ҳисоб сақланиб турган эди. Бироқ Юссуф Мсакни ва Алмоез Али томонидан урилган голлар "Ал Дуҳаил"га сафарда иродали ғалаба келтирди - 2:1.

Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Сардор Рашидов иштирок этмади. Испаниялик Карлос Алос уни қайдномага киритмади. "Қатар СК" навбатдаги учрашувни 29 август куни "Ал Вакра"га қарши ўтказади.



Қатар Юлдузлар лигаси. 1-тур
"Қатар СК" - "Ал Дуҳаил" 1:2
Голлар:
Жуниор Кабананга 60 - Юссуф Мсакни 88, Алмоез Али 90+2.


  

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика