RU

Последние новости

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар" Новости

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Бас Эквадор ҳамда Ўзбекистон билан ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 12 октябрь куни ўз майдонида Эквадор билан, 16 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

"Биз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга тайёрмиз. Бизда мазкур ўйинлар учун 26 нафар футболчи бор. Айни пайтда яхши спорт формасидаги футболчиларни йиғинга чақирдик. Биз Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик кўраяпмиз. Ушбу мусобақага кучли ҳолда етиб боришимиз шарт. Эквадорга қарши жуда қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Бунга қўшимча равишда сафарда Ўзбекистон билан ҳам ўйнаймиз. Кейинги ойда эса Исландия ҳамда Швейцария билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.

Эквадор 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳозирдан тайёргарликни бошлашганини биламан. Бу жамоа сафида Европада ўйнаётган кўплаб футболчилар бор. Кучли рақиб билан ўйинда ўз кучимизни кўриб оламиз.



Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа билан ЖЧ-2018 саралашида бир гуруҳдан жой олган эдик. Кучли жамоа. Уларга қарши бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз ва кучли концентрация билан Тошкентга борамиз.

Бизнинг мақсадимиз кучли ва савияси юқори терма жамоалар билан ўйнаш. Қатар терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган кўплаб футболчилар мавжуд. Ўз клублари сафида яхши ўйин кўрсатган футболчиларни бу йиғинга чақирдик.

Айни пайтда бор эътиборимиз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга қаратилган. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтишини биламиз ва бу мусобақа пайтида терма жамоа жуда кучли бўлиши керак. Аммо ҳозир қаршимиздаги икки рақиб ҳақида кўпроқ ўйлаяпмиз", - дейди Қатар бош мураббийи Феликс Санчес Бас Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайтига.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика