Қатар бош мураббийи: "Биз янада кучли жамоага айланамиз"
02 фев 2019 13:32
Новости
Қатар бош мураббийи: "Биз янада кучли жамоага айланамиз"
Мусобақада ғолибликни қўлга киритиш бу сафар Қатар терма жамоасига насиб этди. Қатар ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпиони бўлди.
Албатта, ўйиндан кейин жамоа бош мурабббийи Феликс Санчеснинг кайфияти ниҳоятда юқори эди. У шубҳасиз катта ишни бажарди. Уни ҳеч иккиланмай Осиё Кубогининг энг яхши мураббийи деса бўлади.
Қатар мусобақада ўтказган барча ўйинларини ғалаба билан тугатди. Тўплар нисбати 19-1 кўриниш олди. Кеча кўрдикки, ҳатто Япония ҳам бу жамоага қарши ҳеч нарса қила олмади.
Испаниялик мураббий Феликс Санчес ОФК расми сайтига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирди:
"Биз бу ерга ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатиш учун келгандик. Осиёнинг энг кучли жамоалари билан тенгма-тенг кураша олишимизни намойиш этиш бош мақсадимиз эди".
"Жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб борди, ҳар бир рақибга қарши ўзимизнинг энг яхши хислатимизни кўрсата олдик. Ўйлайманки, қўлга киритилган ютуқ орқали Қатарни ҳамма ҳурмат қилади. Насиб қилса, жамоа бундан кейин ҳам кучайишда давом этади".
Комментарии