RU

Последние новости

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  11 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади Новости

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади

ФИФА кенгаши ташкилот ҳомийлигидаги иккита турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойини тасдиқлади.

3-27 ноябрь кунлари Қатарда ФИФА U-17 ўсмирлар жаҳон чемпионати, 1-18 декабрь кунлари эса ФИФА Араб миллатлари кубоги бўлиб ўтади.

Араб миллатлари кубогида араб дунёсининг энг кучли 16 та жамоаси иштирок этади, ўсмирлар жаҳон чемпионати эса илк бор кенгайтирилган форматда ўтказилади: унда 48 та миллий терма жамоа қатнашиб, 25 кун давомида 104 та ўйин ўтказади.

"Қатар яна бир бор футбол орқали бутун минтақа ва жаҳондаги инсонларни бирлаштиради. Биз футболчилар ва мухлисларга юқори даражадаги инфратузилма ва унутилмас тажриба тақдим этишни интизорлик билан кутмоқдамиз", – деди Қатар спорт ва ёшлар ишлари вазири ҳамда икки турнир ташкилий қўмитаси раиси шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ал Тани.

Қатар илгари ФИФА-2022 Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги-2023, Араб миллатлари кубоги-2021 ва бошқа кўплаб йирик мусобақаларни муваффақиятли ўтказганди. Мамлакат келажакда ўсмирлар жаҳон чемпионатининг кейинги бешта мусобақасига, шунингдек, 2029 ва 2033 йиллардаги Араб миллатлари кубогига мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика