Қашқадарё вилояти ҳокимининг илтимосига асосан “Насаф” - “Қизилқум” учрашуви бошланиш вақти ўзгарди
09 мая 2019 16:25
Новости
Қашқадарё вилояти ҳокимининг илтимосига асосан “Насаф” - “Қизилқум” учрашуви бошланиш вақти ўзгарди
Биласиз, эртадан Суперлигада 8-тур учрашувлари старт олади.
Мазкур тур доирасида “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум” билан баҳс олиб боради. Аслида мазкур баҳс 10 май, жума куни соат 18:50да старт олиши кўзда тутилган эди.
Стадионларга мухлислар ташрифини ошириш мақсадида Ўзбекистон профессионал футбол лигаси вилоятлар ҳокимликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мазкур тур ўйини олдидан мухлислар учун байрам шодиёналари уюштиришни режалаштирган. Қолаверса, учрашувга шахсан вилоят ҳокимининг ташриф буюриши ҳам кўзда тутилган.
Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ҳокимининг илтимосига асосан мазкур ўйин соат 20:00да бошладиган бўлди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии