RU

Последние новости

10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  0 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  7 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  6 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  34 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  73 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  19

Қаршида гол урувчи "автобус" Новости

Қаршида гол урувчи "автобус"

"Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал!" мақоласида шундай ёзган эдик:

"Қаршидаги ўйин финал тақдирини ҳал қилмайди. "Насаф" қарши ҳужумда ўйнаб, биринчи бўлиб гол уришнинг уддасидан чиқса, "Локомотив"ни мағлуб этиш осон бўлади. "Нефтчи" ва "Металлург"га қарши ўйинлар шуни кўрсатди-ки, гол ўтказиб юборадиган "Локомотив" бор эътиборини ҳужумга қаратади"...

Ўйинда худди шундай бўлди ҳам. "Насаф" биринчи бўлиб гол урди, иккинчисини уриш учун ҳимояланди. "Локомотив" бор эътиборини олдинга қаратди ва иккинчи голни ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев "Sony Plastation"даги ФИФА2015 ўйинида бўлгани каби, бир тугма билан "АВТОБУС" функциясини ёқди-қўйди.

"Локомотив"даги муаммо ўйин ёки мураббийда деб бўлмайди. Футболчи жуда ҳам кўп. Ўзбекистон чемпиони ёки Кубоги соҳиби бўлиш учун бунча кўп футболчи керак эмас. Мана чемпионатнинг ярмидан кўпи ортда қолибдики, "Локо"нинг бирорта футболчиси ўзини асосий таркиб ўйинчиси деб билмайди. Яхши ўйнаб турган футболчи "пақ" этиб захирага ўтиради. Сўнгги ўйинларни жуда яхши ўтказаётган Дилшод Раҳматуллаев Кубокда бошқа футболчи ўйин амалиётга эга бўлиши учун бўлса керак захирада қолди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлса-да, ундан наф чиқмади. Аксинча, деярли бир йил катта футбол ўйнамаган Иван Нагаев муҳим ўйинда асосий таркибда тушди. Балки замонавий футболда футболчи жой танлаши керак эмасдир, аммо Темурхўжа Абдухолиқовнинг жойи ҳеч қанақасига ўнг қанот ярим ҳимоясида эмас. 

Рўзиқул Бердиев бошланғич таркибни ўзгартирмади. "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиққан барча футболчилар "Локомотив"га қарши саф тортди. Абрамов эса аксинча таркибда тўртта ўзгариш қилди. Нестеров, Раҳматуллаев, Ҳасанов, Мустафоев ўрнига Икромов, Раҳимов, Нагаев ва Тўхтахўжаев асосий таркибдан жой олдилар.

Қизиғи шундаки, "Насаф" нафақат таркибни ўзгартирмади, балки гол урган футболчиларни ҳам. "Олмалиқ"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратган "Насаф"дан голларни Алланиёзов ва Гадоев киритган эдилар. 

Биринчи голда Тўхтахўжаев тўпни рақибга бериб қўйди. Ўртада Алланиёзовни қўриқлаётган ҳимоячилар нима учундир жойларини ўзгартирдилар ва Азамат 3-4 қадам олдинга ташланиб олди, бу ерда уни қўриқлаши лозим бўлган Яничич голни томошабин сифатида кузатишдан ўзга чора топа олмади.

Иккинчи голда тактик хато қимматга тушди. Балки бизнинг жамоаларимиз учта ҳимоячи билан ўйнаши мумкиндир, лекин ҳимояланаётганда ярим ҳимоячилар ҳам ҳимоячи вазифасини ўташлари талаб этилади. Иккинчи голда чап қанотда ўша амплуа талабига жавоб берадиган футболчининг йўқлиги панд берди. Юлдашев, Яничич ва Тўхтахўжаев марказий ҳимоячилардир. Ҳарчанд уринмасин, уларни оёғи марказга тортиб кетаверди.




"Насаф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу ўйинда қаршиликлар ташаббусга эга чиқдилар дегани эмас. "Насаф" ҳимоясида ҳам муаммолар етарли бўлди, фақат "Локомотив"да ҳужумларни маромига етказишдаги омадсизлик кузатилди. Темурхўжа Абдухолиқов томонидан олинган қизил карточка эса Бердиевга анча асқотди.

90+3-дақиқада эса Элдор Суюнов финалга тенг сейвни амалга оширди. 

"Локомотив"нинг ўйинларини кузатар эканмиз, бу жамоа ўз қудратини ўзи билмаётганини айтиш мумкин. Жамоа бундай таркиб ва шароит билан умуман бошқача ўйнаши керак. Вадим Абрамов эса фақат футболчиларни эмас, мураббийлар штабини ҳам яхши мутахассислар билан тўлдирганида ҳозир бугунгидек қийналмаётган бўларди. Муфтахитдинов ва Микляев, нейтрал баҳо берсак "Локомотив" савиясидаги мутахассислар эмас. 

Нима бўлган тақдирда ҳам, жавоб ўйини жуда қизиқ бўлади.


Ўзбекистон Кубоги.

Ярим финал. Дастлабки ўйин.

"Насаф" - "Локомотив" 2:0 (Матнли трансляция)

"Марказий" стадион.

Голлар: Азамат Алланиёзов (14), Шоҳруҳ Гадоев (28)

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, О. Абдувосилов, С.Шоюсупов, З.Қодиров.

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (18.Баҳром Абдурахимов, 64), 17.Артур Геворкян (7.Акром Баҳритдинов, 90), 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (16.Алишер Юсупов, 73), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов.

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Лутфулла Тўраев (9.Дилшод Раҳматуллаев, 66), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 24.Иброҳим Рахимов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев (77.Жасур Ҳасанов, 49), 70.Иван Нагаев (18.Тимур Кападзе, 33).

Огоҳлантириш: Икром Алибоев (90)

Четлатиш: Темурхўжа Абдухолиқов (42)


Учрашувнинг энг яхши футболчиси - Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф").


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика