RU

Последние новости

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  17 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди! Новости

Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!

Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида ғаройиб ҳолат юз берди.

Парижда ўтказилаётган Олимпия ўйинлари футбол мусобақаси биринчи турида Аргентина ва Марокаш термалари ўртасидаги ўйинда ғаройиб ишлар юз берди. Аввалроқ, Аргентина 90+16 дақиқадаги голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Якунда эса Аргентина мағлуб бўлди. Қандай қилиб?

Гап шундаки, Аргентина 90+16 дақиқадаги голини ургандан сўнг, ҳакам бу голни текшириш учун ВАРга мурожаат қилиши керак эди. Бироқ, голдан кейин марокашлик бир неча мухлислар майдонга тушиб кетишади ва тартибсизлик келтириб чиқаришади. Буни кўрган ҳакам эса жамоаларни майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилади. Ўйин эса шу жойида тўхтатилади. Барча мухлислардан стадионни тарк этиш сўралади. 

Учрашув тўхтатилганидан икки соат ўтиб, ҳакам жамоаларни майдонга қайтаради ва ВАР орқали голни текшириб, ўша захотиёқ голни бекор қилади. Жамоалар майдонда уч дақиқа ўйнаганларидан сўнг ҳакам финал ҳуштагини чалади. Якунда эса Марокаш ғалаба қозонди.

Якуний ҳисоб – 1:2

Аргентина U-23 – Марокаш U-23 1:2 

Голлар: 0:1 – 45+2 Раҳими, 0:2 – 51, пенальти Раҳими, 1:2 – 68 Симеоне

Аргентина U-23 – Рульи, Гарсия (Эчеверри, 84), Отаменди, Ди Чезаре, Солер (Амионе, 69), Альмада, Сенон (Симеоне, 54), Медина, Эссе (Фернандес, 69), Альварес, Бельтран (Гондоу, 69).

Марокаш U-23 – Мохамеди, Хакими, Эль-Аззузи (Накач, 80), Боукамир, Эль-Уахди, Бен-Сегир (Кешта, 80), Таргаллин, Эль-Ханнус (Бушуари, 90), Ричардсон, Ахомаш (Эззальзули, 59), Раими.

Огоҳлантиришлар: Ахомаш (39), Эль-Ханнус (45+3), Эль-Уахди (61), Раҳими (70), Таргаллин (87), Фернандес (88), Мохамеди (89), Ди Чезаре (90+9).


Марокаш бўш стадионда ғалабани нишонламоқда:


Аргентина урган голда офсайд бўлган:

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика