RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Қачон сифатли формага эга бўламиз? (Мулоҳаза) Новости

Қачон сифатли формага эга бўламиз? (Мулоҳаза)

Бу савол илк бор расмий равишда шу йил ўтказилган МДҲ Кубогидан кейин кўтарилганди.
Эсингизда бўлса, 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз мазкур мусобақада қатнашиб келгач, ЎФФ мажлислар залида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳамда ёшларимиз устози Аҳмаджон Мусаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилганди.

Ўшанда мутахассисларга берилган бир нечта саволлар орасида сарлавҳада келтирилган савол ҳам кўтарилганди. Саволга жавобан Асқар Толибжонов мийиғида кулганча бир нарсаларни гапиргани, аммо аниқ жавоб бермагани ҳамон ёдимизда. Аҳмаджон Мусаев эса “Яхши савол бўлди” дегандек бош бармоғини чиқарган ҳолда муштини тугиб “маладес” деб қўйганди. 

Шундан бери орадан озми-кўпми вақт ўтди. Миллий терма жамоамиз жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш ўйинларида, ёшлар ва ўсмирларимиз эса Туркия ва БААда ўтказилган жаҳон биринчиликларида қатнашиб келишди. Аммо сифатли форма масаласи барибир ҳал этилмай қолаверди. Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, бош жамоамиз олдида нима қилиб бўлса-да, Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритиш қолди. Биз бунга ишонамиз ва бу йўлда терма жамоани қўллаб-қувватлаймиз.

Аммо ҳозирги кунда фақат натижага эришиш билан иш битмаяпти. Форма масаласи барибир жиддийлигича қолмоқда. Тўғри, Joma спорт либосларини ишлаб чиқарувчи компания жаҳон брэндларидан бири ҳисобланади. Европада бир нечта клуб ва терма жамоалар ушбу фирма маҳсулотларидан фойдаланаётгани бор гап, лекин улардаги сифат билан бизникини таққослаб бўлмайди. Оддий мисол, БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги кичик мундиалда шуни кўрдикки, сифат бўйича энг паст формани бизнинг ўсмирлар кийиб ўйнашди. Хусусан гуруҳдаги рақиблардан ўша Панамада ҳам, Марокашда ҳам футболчилар эгнидаги либос анча сифатли эди. Хорватия билан Гондурас борасида ҳам шундай дея оламиз.

Энг асосий жамоамиз ҳисобланган миллий терма жамоада ҳам шу аҳвол. Вьетнам – Ўзбекистон учрашувида туширилган фотосуратларга назар ташлаб, футболчиларимиз кийиб олган либос бирмунча сифатсиз эканлиги ҳатто расмлардан ҳам кўзга ташланди. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: барча ёшдаги терма жамоаларимиз мунтазам халқаро майдонларда тўп суриб келишмоқда ва улар ўйнаганда барчанинг нигоҳи қаратилган бўлади. Хўш, улар қачон сифатли футболкаларда тўп тепишади? Маълумки, тобора ривожланиб бораётган жамиятимизда чиройли кийиниш маданияти ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, футбол учрашувларининг деярли ҳаммаси ТВ орқали намойиш этилаётган бир пайтда экран қаршисидагилар барибир футболчиларнинг кийимига эътибор қаратишади. Ва ўйинчиларимиз кийиб олган сифати бирмунча паст либослар албатта кишининг дилини хира қилмасдан қолмайди. (Ҳатто ғалаба қозонсак ҳам).

Шундай экан, бу саволни яна бир марта кўтаришдан мақсад – ўзи шундоқ ҳам кўп танқид қилинаётган Терма жамоалар марказини яна танқид остига олиш эмас, балки форма масаласига сал эътиборлироқ бўлишга чақиришдир. Зеро, сифатли футболка-шортиларда майдонга чиқиб тўп тепганга нима етсин. Унутмайлик, ташқи кўриниш ҳам ён-атрофдагиларнинг сизга бўлган муносабатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Футболчиларимиз шу Ватан учун майдонда тер тўкишаётган экан, улар сифатли форма кийиб ўйнашга ҳақлидирлар.

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика