Пуч: "Пике "Барса"га болаликдан мухлислик қиладиган барча каталонияликлар учун намуна"
04 ноя 2022 17:55
Новости
Пуч: "Пике "Барса"га болаликдан мухлислик қиладиган барча каталонияликлар учун намуна"
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси, ҳозирда MLS'нинг "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоасида тўп тепаётган Рики Пуч ҳимоячи Жерар Пикенинг фаолиятини якунлаётганига муносабат билдирди.
"Мен бу йиллар учун Пикега раҳмат айтмоқчиман. У "Барселона"га болаликдан мухлислик қиладиган барча каталонияликлар учун намуна. Жерар уларга кўп қувончли дақиқаларни олиб келди. У фаолиятини якунлаётганидан афсусдамиз. Сизга омад тилаб, тез орада учрашгунча деб қоламан", – деди хавбек.
Пике – "Барселона" академияси тарбияланувчиси. Жерар 2008 йилдан бери "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида ўйнамоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии