ПСЖ хавбеки қишда "Ювентус"га ўтиши мумкин
18 ноя 2023 12:44
Новости
ПСЖ хавбеки қишда "Ювентус"га ўтиши мумкин
Фабиан Руиснинг агентлари "кекса синьора" қароргоҳига ташриф буюришди.
Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Руис қишда Италиянинг "Ювентус" клубига ўтиш эҳтимоли бор, дея хабар берди "Football Italia".
Руиснинг агентлари шу ҳафта "кекса синьора" базасида бўлишди ва у ерда 27 ёшли испаниялик ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишган. "Ювентус" ҳозирда дисквалификация туфайли Поль Погба ва Николо Фажоли билан бирга марказий ярим ҳимоячи қидирмоқда.
Фабиан Руис жорий мавсум ПСЖ таркибида 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии