ПСЖ Верратти ва Экитикени ЕЧЛ қайдномасига киритмади
06 сен 2023 21:31
Новости
ПСЖ Верратти ва Экитикени ЕЧЛ қайдномасига киритмади
Бу икки футболчи ушбу мавсум ПСЖ таркибида Еврокубокларда ўйнамайди.
ПСЖ Европа чемпионлар лигаси қайдномасига Марко Верратти ва Юго Экитикени киритмади. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
Экитикенинг қайдномага киритилмаганига сабаб, ҳужум чизиғидаги кучли рақобат ҳисобланади. Верратти эса "Ал Араби"га ўтишга яқин. Шу сабаб ҳам ПСЖ бу икки футболчини Еврокубоклар учун рўйхатдан ўтказмади.
Маълумот учун, ПСЖ ЕЧЛда ўлим гуруҳида жойлашган. Париж клуби "Милан", "Боруссия Д" ва "Нькасл" билан кураш олиб боришади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии