ПСЖ Тчуаменини "Реал"дан "илиб кетмоқчи"
09 мая 2022 19:32
Новости
ПСЖ Тчуаменини "Реал"дан "илиб кетмоқчи"
"Реал"нинг трансфер мақсади бўлган "Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ПСЖга ўтиши мумкин.
Олдинроқ Мадрид клуби 22 ёшли футболчини ушбу трансфер ойнасида қўлга киритмаслиги ва унинг трансферини кейинги йилга қолдириши мумкинлиги маълум қилинганди. Бундан Тчуамени билан шартнома имзолашдан манфаатдор бўлган ПСЖ фойдаланиши мумкин.
Жорий мавсумда Тчуамени “Монако” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ футболчига Англия жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам франциялик футболчини ўз таркибида кўришни истамоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии