ПСЖ собиқ футболчиси "Наполи" билан шартнома имзолайди
09 авг 2022 12:17
Новости
ПСЖ собиқ футболчиси "Наполи" билан шартнома имзолайди
Дарвозабон Сальваторе Сиригу фаолиятини "Наполи"да давом эттиради.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 35 ёшли италиялик неаполликлар билан бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.
Сиригунинг маоши 700 минг еврони ташкил этади. "Наполи" келишувни узайтириш бандини фаоллаштирмаса, дарвозабон 100 минг евро олади.
ПСЖ собиқ дарвозабони Сиригу ўтган мавсум "Женоа" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 59та тўп олиб чиқди ва 10та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии