ПСЖ собиқ аъзоси Рамосга: “Овозингни ўчир ва ўзингни майдонда кўрсат”
05 апр 2022 08:25
Новости
ПСЖ собиқ аъзоси Рамосга: “Овозингни ўчир ва ўзингни майдонда кўрсат”
ПСЖ собиқ хавбеки Жером Ротен ҳимоячи Серхио Рамосни танқид қилди.
“Рамос ўйин олдидан мавсумдаги иштирокини ҳисобга олиб, клубда қолишни хоҳлаётганини айтди. Эҳ, бу қандай совға! У ойига миллиондан ортиқ маош олади.
Ҳа, қўлдан келган барча титулларни ютдинг, аммо клубда қолмоқчи бўлсанг, овозингни ўчириб, майдонда ўзингни кўрсатишинг керак”, дейди Ротен.
Эслатиб ўтамиз, Рамос "Лорьян" (5:1)га қарши Франция чемпионати доирасидаги ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У январдан бери илк бор ПСЖ таркибида ўйнади ва мухлислар футболчини хуштаклар билан кутиб олди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии