ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди
22 июл 2024 15:00
Новости
ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди
Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони жамоага таклиф қилди.
Бу ҳақда "Footmercato" ёзмоқда.
Манбага кўра, шартнома шартлари бўйича футболчи ва клубнинг позициялари бир-бирига жуда яқин. Парижликлар тақдим этган лойиҳа англиялик футболчини қизиқтирмоқда.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини қўйиб юборишни хоҳлайдими ва қандай нархда қўйиб юбориши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.
Санчо ўтган мавсум манкунианлар ва дортмундликлар таркибида 24 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилганди.
Transfermarkt портали Санчони 30 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии