ПСЖ "Реал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди, унда Неймар ҳам бор
15 фев 2022 16:22
Новости
ПСЖ "Реал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди, унда Неймар ҳам бор
ПСЖ "Реал"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқич илк ўйини учун қайдномани эълон қилди.
Париж клуби қайдномасидан 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери ўйнамаган ҳужумчи Неймар жой олди.
Ҳимоячи Серхио Рамос эса қайдномада йўқ, у жароҳатдан тикланишга улгурмади.
ПСЖ қайдномаси: Навас, Хакими, Кимпембе, Маркиньос, Верратти, Мбаппе, Паредес, Икарди, Неймар, Ди Мария, Данилу, Дагба, Вейналдум, Курзава, Эррера, Диалло, Дракслер, Керер, Нуну Мендеш, Гуйе, Месси, Симонс, Доннаррумма, Летелье.
ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин бугун Парижда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 9 март куни Мадридда ўтиши белгиланган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии