ПСЖ раҳбарияти яна Неймарни сотиш ҳақида ўйлаб қолди
13 фев 2023 12:19
Новости
"Le Parisien" хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти ёзда бразилияликни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
2022 йилнинг май ойида ПСЖ қизиқ таклиф тушган тақдирда Неймар билан хайрлашмоқчи экани хабар қилинганди. Ёзишларича, Килиан Мбаппе ҳужумчини сотишни сўраган. Бразилиялик футболчи эса кетмоқчи эмаслиги айтилган эди.
Аввалроқ Неймар ва Маркиньос Лига 1 доирасидаги "Монако"дан учралган мағлубиятдан (1:3) кейин ПСЖнинг футбол масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш билан жанжаллашгани маълум бўлганди.
31 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ сафида 27 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 15 та голга ассистентлик қилди. ЖЧ-2022дан буён у клуб сафида 6 та учрашувда 2 та тўп киритди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии