ПСЖ президенти "Реал"га Чемпионлар лигасини тарк этишни таклиф қилди
22 июн 2022 20:01
Новости
ПСЖ президенти "Реал"га Чемпионлар лигасини тарк этишни таклиф қилди
ПСЖ президенти Носир ал Хелайфи "Реал" президенти Флоретино Переснинг Суперлига лойиҳаси ҳали ҳам мавжудлиги ҳақидаги гапига жавоб қайтарди.
Хелайфи Мадрид клубига Чемпионлар лигасида қатнашишдан бош тортишни таклиф қилди.
"Мен учун Суперлига лойиҳаси аллақачон мавжуд эмас. "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бир томондан, улар турнирда ғалаба қозонишни истайди ва деярли бир ҳафта давомида ғолибликни нишонлайди, иккинчи томондан эса, мусобақада иштирок этишни ёқтирмайди. Агар "Реал Мадрид" ўзини бахтсиз ҳис қилаётган бўлса, Чемпионлар лигасида иштирок этишнинг ҳожати йўқ. Бу барча учун дунёдаги энг яхши турнир ҳисобланади, нега испан мухлислари ҳам бу мусобақага қарши эканлигини билмайман, лекин мен учун Суперлига лойиҳаси ўлиб бўлган", — деди парижликлар раҳбари.
Комментарии