“ПСЖ” президенти: “Неймар ва Кавани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ”
19 сен 2017 22:55
Новости
“ПСЖ” президенти: “Неймар ва Кавани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ”
“ПСЖ” клуби президенти Носир Ал Хелайфи жамоа ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани ўртасида зиддият келиб чиққанлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Зиддият? Бўлмаган гап. Буни сизлар, ОАВ ходимлари тўқиб чиқаришди”, дея баёнот берди парижликлар президенти.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг навбатдаги турида “Лион”га қарши баҳсда Неймар ва Кавани ўртасида муаммо келиб чиққан. Уругвайлик футболчи жарима зарбасини тепишга чоғланган пайтда жамоа ҳимоячиси Дани Алвеш тўпни ундан олиб қўйиб, Неймарга берганди. Кейинчалик Неймар рақиб дарвозасига пеналти белгиланган пайтда Каванига жарима зарбасини тепишга ҳалақит қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии