ПСЖ ўз тарбияланувчисини 40-50 млн. еврога сотиб олиши мумкин
24 июн 2024 23:30
Новости
ПСЖ ўз тарбияланувчисини 40-50 млн. еврога сотиб олиши мумкин
ПСЖ ёзда клуб тарбияланувчисини жамоага қайтармоқчи.
Маълумотларга кўра, "Бавария" вингери Кингсли Коман парижликларнинг трансфер рўйхатидан жой олган. 28 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар бошлаб юборилган.
Мюнхенликлар Команни фақатгина яхши таклиф бўлганида қўйиб юбормоқчи. Кингсли 40-50 млн. еврога баҳоланяпти. У йилига 15 млн. евро ишлаб топади.
Франциялик сўнгги мавсум Бундеслиганинг 17та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урган.
Коман ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2005-2013 йилларда Париж клуби академиясида таҳсил олган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии