ПСЖ муҳим ўйин олдидан 3 нафар асосий футболчисини йўқотди
07 дек 2020 23:59
Новости
ПСЖ муҳим ўйин олдидан 3 нафар асосий футболчисини йўқотди
ПСЖ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир"га қарши ўйинда учта асосий ўйинчисига умид боғлай олмайди, деб хабар берди клуб расмий сайти.
Ҳимоячи Хуан Бернат, ярим ҳимоячи Пабло Сарабия ва ҳужумчи Маурио Икарди жароҳат туфайли учрашувни ўтказиб юборишади. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер сафга қайтганини айтиш жоиз.
"Пари Сен-Жермен" – "Истанбул Башакшехир" баҳси 8 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. Парижликлар Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш учун дуранг ўйнашса кифоя.
Сарабия жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда 2 та гол уриб, 4 та голли пас берган бўлса, Икарди 5 та учрашувда 2 та гол урган. Бернат эса 3 та учрашув ўтказган ва ҳеч бир самарали ҳаракати билан ажралиб турмаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии