ПСЖ Мессини Аргентина терма жамоасига қўйиб юбормоқчи эмас
08 ноя 2021 20:42
Новости
ПСЖ Мессини Аргентина терма жамоасига қўйиб юбормоқчи эмас
ПСЖ клуби спорт директори ҳужумчи Лионель Месси ва ярим ҳимоячи Леандро Паредесни Аргентина терма жамоасига қўйиб юбориши шарт эмас деган фикрни билдирди.
Парижликлар ўз футболчилари тикланиш жараёнини тўлиқ якунлашларини исташмоқда.
"Клубимиз жароҳатидан фориғ бўлаётган футболчиларни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбормаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бу мантиқан тўғри эмас. Ўйлайманки, ФИФА бу масалани ҳал қилиши керак", - дея хабар беради ПСЖ спорт директори.
Эслатиб ўтамиз, Лионель тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда, Леандро эса яқинда сон қисмидаги муаммолардан сўнг машғулотларга қайтди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии