RU

Последние новости

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  29 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди Новости

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди

ПСЖ Килиан Мбаппе учун "Реал"га қарши курашда мағлубиятга учраганини тан олди.

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ПСЖ 23 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга уринишларини тўхтатган. Парижликлар Мбаппенинг тез орада "Реал"га ўтишини эълон қилади.

Мадрид клуби ҳали Килианнинг адвокати билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо ҳужумчининг "Реал Мадрид"га эркин агент сифатида ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам ПСЖ Мбаппени жамоада қолишга кўндиришига ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Килианга катта шартнома ва имидж ҳуқуқидан 100% даромад таклиф қилишди, шунингдек, улар таркибни кучайтиришга ва унга сардорлик боғичини беришга ваъда беришди.

Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим "Реал Мадрид"да бўлишни хоҳлаган ва бу орзуси амалга ошади деб ўйламоқда.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 44 ўйинда 36 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика