ПСЖ Маркиньос билан шартномани узайтиради
28 фев 2023 13:49
Новости
ПСЖ Маркиньос билан шартномани узайтиради
"Пари Сен-Жермен" футболчиси Маркиньос билан битимни узайтириш арафасида турибди.
Франция клуби Бразилия терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу келишув яқинда расмий шартнома билан кафолатлаб қўйилади.
ПСЖ Маркиньос билан уни 2027 йил ёзига қадар парижликлар сафида бўлишни таъминлайдиган 4 йиллик битим имзолайди. Янги шартнома орқали футболчи "Парк де Пренс"даги энг кўп маош олувчи беш ўйинчининг бирига айланади.
Шунингдек, Франция чемпиони жамоа юлдузлари Серхио Рамос ва Лионель Месси билан янги келишувга эришиш учун иш олиб бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии