RU

Последние новости

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  3 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

ЧЛ. Месси гол урган баҳсда ПСЖ "Сити"ни мағлуб этди Новости

ЧЛ. Месси гол урган баҳсда ПСЖ "Сити"ни мағлуб этди

ЕЧЛ иккинчи туридан ўрин олган "Ман Сити" - ПСЖ учрашуви якунига етди.

ПСЖ

Идрисса Гейе - 8', Лионель Месси - 74'

Лига Чемпионов - группа A . Тур 2

29/09/2021, 01:00

0
:
2
Завершен

Манчестер Сити

Стадион: Parc des Princes, 37350 зрителей

Главный судья: Carlos del Cerro

45'
90'
8'  Идрисса Гейе
74'  Лионель Месси
74'  Килиан Мбаппе
77'  Марко Верратти
78'  Марко Верратти (Джорджиньо Вейналдум)
90'  Идрисса Гейе (Данилу Перейра)
24'  Жуан Канселу
39'  Кевин Де Брёйне
68'  Джек Грилиш (Фил Фоден)
78'  Рахим Стерлинг (Габриэль Жезус)

ПСЖ – "Манчестер Сити" 2:0

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 8 Гуйе, 2:0 – 74 Месси.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера, Гуйе (Данилу Перейра, 90), Верратти (Вейналдум, 78), Месси, Неймар, Мбаппе.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Фоден, 68), Стерлинг (Габриэл Жезус, 78), Марез.

Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (24), де Брюйне (39), Верратти (77).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. "Сити" баҳсга қўшиб берилган сўнгги дақиқада стандарт ишлаб олди. Аммо Марезнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

82. Неймар тезкор қарши ҳужум ташкил қилиши мумкин эди, аммо жамоадошининг узатмаси ноаниқ бўлди.

78. Вератти ўрнига Вейналдум майдонга тушди.

74. ГОООООООЛ! МЕССИ! Лео қайтди! Аргентиналик ҳужумчи ўз услубида ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, марказроққа сурилди ва тўпни Мбаппега узатди. Килиан эса тўпни аргентиналикка қайтарди. Месси чап оёғи билан ажойиб зарба ижро этди ва тўп дарвоза тўридан жой олди.

67. "Сити"нинг тинимсиз паслар орқали ташкил этилган ҳужуми офсайд билан якун топди.

65. НЕЙМААААР! Бразилиялик форвард ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо зарба беришга чоғланганда унга Уокер ҳалал берди ва Неймарнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

60. ПСЖ "Сити" футболчиларини ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштира олмаяпти. Ҳужумлар ҳам хавфли кўриниш олмоқда.

49. Тўп назорати ҳали ҳам "Сити"да. ПСЖ дастлабки 20 дақиқадан сўнг иккинчи рақамли жамоага айланиб олди.

47. Стерлинг дарвозани ишғол қила олмади. У берган зарбадан сўнг тўп дарвозага эмас, бурчак байроқчаси томонга кетди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. ДИАШ! Рубеннинг бош билан ижро этган зарбасидан сўнг Доннарумма тўпни бир амаллаб қайтариб қолди.

38. ЭРРЕРА! Килиан Мбаппе ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо у тўпни дарвозага йўлламади ва орқароқда очилаётган Андер Эррерага узатди. Испаниялик эса аниқ зарба ижро этди, шунга қарамай Эдерсон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

36. Де Брюйнедан аниқ, аммо кучсиз зарба. Доннарумма тўпни эгаллаб олди.

33. "Сити"нинг ҳужумлари борган сари хавфли тусга кирмоқда, аммо уларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.

26. ДАҲШАТ! "Манчестер Сити" ташкил қилган ажойиб ҳужум мўжиза туфайли голга айланмай қолди... Бир сония ичида Стерлинг ва Бернарду Силва устун ва тўсинни нишонга олишди. 

22. Месси рақиб майдонида ҳужумларни янада ҳаяжонлироқ кўринишга келтирмоқчи бўляпти, бироқ унинг ҳаяжони туфайли паслар идеал чиқмаяпти.

21. Канселудан ажойиб узатмааа... Нуну Мендеш рақибнинг хавфли вазиятини йўққа чиқарди.

19. Тўп назорати энди "Манчестер Сити" томонга ўтди. Мезбонлар эса ўз жарима майдончаси атрофига тўпланиб, дарвозани ҳимоя қилишмоқда.

15. Неймар ҳимоя чизиғига ёрдам бериш мақсадида, ўз жарима майдончасига яқин ҳудудда алдамчи ҳаракатларини ишга солмоқда, аммо бу ҳаракатлар кўпинча жамоа зарарига ишлаяпти.

11. Голдан кейин ҳам тўп назорати ПСЖда ва "Сити" жавоб ҳужумини уюштира олмаяпти.

8. ГОООООЛ! ПСЖ ҳисобни очди! Париж клубининг биринчи жиддий ҳужуми гол билан якун топди. Мбаппе қанотдан узатган тўпга марказда Неймар зарба бериши керак эди, аммо у зарбани уддалай олмади ва тўп Гейега келиб тушди. Мезбон жамоа вакили зарбада адашмади ва ўйиндаги тезкор голга муаллифлик қилди.

7. Ҳозирча футболчиларнинг индивидуал маҳорати туфайли тўп кўпроқ ПСЖда бўлиб турибди.

4. Неймар рақиб жамоа футболчиларининг босими туфайли ўз дарвозасига яқин ҳудудда тўпни аутга чиқариб юборди.

2. Де Брюйне жарима зарбасидан тўпни рақиб 16лигига ташлаб берди, аммо мезбон жамоа ҳимоячилари тўпни қайтариб юборишди.

1. Учрашув бошланди.

ПСЖ: Доннарумма, Хакими, Кимпембе, Маркиньос, Мендеш, Гейе, Эррера, Верратти, Мбаппе, Месси, Неймар.

Захира: Навас, Летелье, Паредес, Икарди, Данилу, Дагба, Вейналдум, Кюрзава, Диалло, Дракслер, Керер, Эбимбе.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Диаш, Лапорт, Канселу, Родри, Де Брёйне, Силва, Марез, Стерлинг, Грилиш.

Захира: Стеффен, Карсон, Стоунз, Аке, Жезус, Торрес, Фернандиньо, Фоден, Макати, Уилсон-Эсбранд.


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика