RU

Последние новости

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  6 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

ПСЖ ҳозир ЕЧЛни ютишга қодир эмас, Месси энг зўри, Мбаппе билан ака-укамиз - Неймар билан интервью Новости

ПСЖ ҳозир ЕЧЛни ютишга қодир эмас, Месси энг зўри, Мбаппе билан ака-укамиз - Неймар билан интервью

Бугунги кунда Франциянинг ПСЖ клубида ўйнаётган Неймар fifa.com сайтига берган интервьюсида футбол оламидаги воқеларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

- Неймар, барчамизга маълумки, сиз Копа Америка арафасида жароҳатга чалиндингиз. Амалда эса, тикланишингиз учун қулай бўлган шифохоналарга бориш ўрнига турнирнинг ҳар бир ўйинини бевосита кузатиш учун стадионга ташриф буюрдингиз. Нима учун бундай қарорга келганингизни айта оласизми?
- Ҳақиқатан ҳам "Копа"дан ташқарида бўлиш мен учун жуда қийин эди. Мен Бразилиянинг ўзидаёқ даволаниш курсларини олиб бордим. Жамоадошларимга етиб олиш потенциалимни ҳам назоратда ушлаб боришга ҳаракат қилдим. Шундай бўлса-да, мен учун жуда оғир дамлар эди. Афсуски, миллионлаб ватандошларим каби матчларни трибунадан кузатиб боришга мажбур бўлдим. Лекин, жароҳатим ҳаддан ташқари узоқ муддатга чўзилиб кетади деб ўйламагандим. Ҳар доим стадионга кирганимда болалигим, дадам билан бирга кузатган ўйинларим эсга тушиб кетарди.

- Хабарингиз бор, Бразилия терма жамоаси ўтган Жаҳон чемпионатидан буён ўйнаган 22 баҳсининг атиги иккитасида ютказди, холос. Айни таркиб ва футболчиларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, жамоанинг имкониятларини қай даражада баҳолаган бўлардингиз? Қатар-2022 олдидан Бразилия термаси қолганларга қараганда қанчалар устун бўла олиши мумкин?

- Ҳозирги пайтда биз жуда кучлимиз ва таркибдаги футболчиларнинг аксарияти ёш бўлишига қарамай, етарлича тажриба тўплашга улгуришган. Бизда кетма-кет тарзда Жаҳон чемпионатларида иштирок этган юлдузлар бор, жумладан, мен ҳам. Маҳоратли ўйинчиларда позитив тажриба билан бир қаторда узоқ йиллик машаққатли кўникма ҳам мавжуд бўлади. Уларнинг йиллар мобайнида тўплаган тажрибаси ёш футболчиларга катта мактаб бўлиб хизмат қилади. Шуни ҳам қўшимча қилишим мумкинки, термамиз ўйинида бир хиллилик кўзга ташланмайди. Таркиб борасида деярли камчиликлар йўқ. Бизда ҳар бир чизиқ учун рақобат кучли. Шунинг ҳисобига ҳам мураббийларда танлаш имконияти кенгроқ. Мен миллий терма жамоа ҳақида ижобий хулосадаман.



- Артур, Себолиня, Ришарлисон, Давид Нерес, Пакета, Винисиус, Родриго...Етишиб чиқаётган ёшлар ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, уларнинг барчаси ҳам ўзига хос иқтидор эгаси ҳисобланади. Қатарда буларни янгитдан кашф қилишимизга ишонаман. Бежизга, Бразилия жаҳон миқёсида "истеъдодлар фабрикаси" сифатида тилга олинмайди.

- Келаси Жаҳон чемпионатида Бразилиянинг муносиб рақиблари сифатида қайси жамоаларни айтган бўлардингиз?

- Франция, Белгия, Англия ва Аргентина.

- Лео Месси сентябр ойида "The best" совринини қўлга киритди. Умуман олганда, уни тарихдаги энг яхши ўйинчи деб биласизми? Месси билан бирга битта жамоада ҳам тўп тепгансиз. У билан ишлаш қийин кечмаганми?

- Месси билан битта жамоада ўйнаш менга катта мактаб бўлиб хизмат қилди. Ундан ҳар доим янги бир нарса ўрганса бўлади. Биз майдон ташқарисида ҳам ўзаро дўст эдик. Шубҳасиз у мен кўрганлар ичида энг зўри.



- Килиан Мбаппе тўғрисида нима дея оласиз?

- У ҳам ўз услубига эга бўлган беқиёс футболчи. У билан битта жамоада ўйнаётганлигимдан хурсандман. Мбаппе билан майдон ташқарисида ҳам ака-укадекмиз.

- Сизнингча ҳозирги ПСЖ Европа Чемпионлар лигасини ютишга қодирми?

- Йўқ. Энг кучлиси демаган бўлардим, лекин мен бу ерда ўзига хос атмосферани ҳис қиляпман. Ўзимга бўлган ишонч юқори даражада. Албатта, бу менга мавсум давомида қўшимча куч бағишлайди.



Fifa.com сайтидан Юсуфбек таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика