RU

Последние новости

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  1 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

ПСЖ футболчилари ёзги трансферлардан норози – улар жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди Новости

ПСЖ футболчилари ёзги трансферлардан норози – улар жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди

Жамоа етакчилари Неймар ва Маркиньос Кампушнинг ишидан норози.

L’Équipe нашрининг хабарига кўра, жамоанинг бир қатор муҳим футболчилари ўтган ёзги трансферлар ойнасидан кейин жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди.

Клубдагилар Витинья, Карлос Солер ва Фабиан Руисни сотиб олиш учун Леандро Паредес, Идрисса Гуйе ва Юлиан Дракслер билан хайрлашилганини тушунмаган. Жамоадагиларнинг фикрича, бу уч футболчи ўйини трансферни оқламаяпти. Шундай бўлсада, футболчилар Солерга нисбатан Руис ва Витиньядан кўра яхшироқ муносабатда бўлмоқда.

Баъзи ўйинчилар Юго Экитике ижарадан кейин аниқ сотиб олинишидан норози, уларнинг фикрича, клуб тарбияланувчиси "Ренн"га сотиб юборилган Арно Калимуэндо ундан қолишмасди.

ПСЖ марказий ҳимоячи сотиб ололмагани ҳам жамоа ички муҳитига таъсир ўтказган. ПСЖда футбол масалалари бўйича маслаҳатчи Луиш Кампушнинг ишидан айниқса Неймар ва Маркиньоснинг кўнгли тўлмаяпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика