RU

Последние новости

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  2 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  8 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи Новости

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи

"Пари Сен-Жермен" клуби "Челси"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Франция клуби келаси ёзда футболчини сотиб олишга уринади. Парижда ҳужумчини ротация ўйинчиси сифатида қарашмоқда.

ПСЖ Обамеянгни ёзда сотиб олиш учун музокараларни бошлаб юборди. Агар Париж клуби расман таклиф билан чиқадиган бўлса, "Челси" габонликнинг йўлини тутиб қолмоқчи эмас. Футболчи узоқ вақтдан буён ПСЖнинг мухлиси бўлиб келган ва жамоани айни пайтда бошқариб бораётган Кристоф Гальтье билан ўн йил аввал "Сент-Этьен"да бирга ишлагани боис бегона эмас.

Франция чемпионлари ёзнинг катта қисмини Киллиан Мбаппенинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат билан ўтказди. Бироқ бундай трансфер содир бўлгани йўқ. Обамеянг орқали эса бу ният амалга ошиши эҳтимоли катта.

33 ёшли Обамеянг жорий мавсум "Челси" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика