RU

Последние новости

21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  46 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0

ПСЖ билан учрашувда Роналду яна бир рекордга эришиши мумкин Новости

ПСЖ билан учрашувда Роналду яна бир рекордга эришиши мумкин

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг энг кучли жуфтликларидан бири бу шубҳасиз "Реал Мадрид" - ПСЖ.

Гуруҳ босқичида Криштиану Роналду 9 бор рақиб дарвозасини ишғол этди, Лионель Месси эса ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйди.

Аввалроқ Роналду "Барселона" футболчиси Лео Мессини ортда қолдириб, УЕФА мусобақаларида 100та гол уришга эришган биринчи футболчи бўлди. 

Португалиялик Чемпионлар Лигасидаги голлар бўйича ҳамон Мессидан олдинда (114 - 97), шунингдек Криштиану еврокубокларда гол уриш бўйича ҳам Леони ортда қолдирмоқда (117 - 100).

Нимчорак финалда "Реал Мадрид" - ПСЖ ўйини нафақат икки кучли клуб тўқнашуви сифатида тарихда қолиши мумкин, балки айнан шу ўйинда мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир рекорд натижани қайд этиши мумкин. 

Гап шундаки, Роналдунинг навбатдаги голи "қаймоқранглилар" таркибида Чемпионлар Лигаси доирасидаги 100 гол бўлади. Бу натижага ҳали ҳеч ким (Лео Месси ҳам) эришмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Криштиану мадридликлар таркибида Чемпионлар Лигасида 94 ўйинда майдонга тушган ва 26 бор шерикларига голли узатма етказиб беришга ҳам муваффақ бўлган.

 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика