RU

Последние новости

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  65 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Првеью. "Бавария" - "Барселона" Новости

Првеью. "Бавария" - "Барселона"

"Бавария" меҳмондаги йирик мағлубияти учун "Барселона"дан реванш олишига кўпчилик ишонмайди. Аммо Хосеп Гвардиола таслим бўлгани йўқ ва ҳақда Луис Энрике билади.
• Бир ҳафта олдин "Барселона" Лионель Мессининг дубли эвазига "Бавария"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

• "Биз 20-25 дақиқа ичида керакли барча ишни амалга ошира оламиз" - дейди Хосеп Гвардиола.

• Луис Энрике: "Асосийси футболчиларим хотиржамликни сақлаб қолиши керак"

• Икки йил олдин "Бавария" ярим финалда каталонияликлар дарвозасига тўртта жавобсиз гол урган

• "Барселона" 2011 йилда Гвардиола қўл остида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганидан сўнг, илк бора финалга чиқиши мумкин


Таҳминий таркиблар:

"Бавария": Нойер; Рафинья, Бенатия, Боатенг, Бернат; Хаби Алонсо; Мюллер, Лам, Тьяго Алькантара, Гетце; Левандовски.

Ўйнамайди: Алаба (тизза), Бадштубер (сон), Рибери (тўпиқ), Роббен (мушак).
Сўроқостида: Роде (соннинг орқа мушаклари)



"Барселона": тер Штеген; Алвес, Пике, Маскерано, Хорди Альба; Ракитич, Бускетс, Иньеста; Месси, Суарес, Неймар.




"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола:

"Ярим финалда ўйнаётганмиздан хурсандмиз. Сўнгги 15 йилдаги Европанинг энг кучли жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўляпмиз. Авваламбор биз яхши ҳимояланишимиз керак, кейин эса ўйин қандай ривож олишини кўрамиз. Нима содир бўлишини ҳеч қачон билмайсан. Барселонада 77 дақиқа давомида 0:0 эди. Биз гол уришимиз керак. Учрашувда юзага келадиган хавфли имкониятлармиздан фойдаланишимиз шарт. "Порту" ва "Шахтёр"ни бундай йирик ҳисобда мағлуб этамиз деб ўйламаган эдим. Хотиржамликни сақлаш керак, чунки биз 20-25 дақиқа ичида керакли барча ишни амалга ошира оламиз.




Бу клубда ишлаётганимдан мамнунман ва жамоа учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. "Бавария"га келган биринчи кунимдан бошлаб бор кучим билан ишлаяпман. Бу ерда ишлаш - менинг орзуим. Албатта финалга чиқишни истайман, аммо бу қўлимиздан келмаса ҳаётим ўзгармайди. Мен ўз обрўим учун курашаётганим йўқ, футболчилар учун ҳаракат қиляпман. Биз "Бавария"миз ва ҳеч қачон имкон йўқ деб тўзтаб қолмайман. Бу биз ғалаба қозона олмайдиган ўйин эмас. Чин қалбдан ўйнашимиз керак".

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике:

"Ҳа, қарши ҳужумларда бизга тенг келадигани йўқ. Агар Пеп шундай деб айтган бўлса, бунга қўшилишдан бошқа илож йўқ. Биз ақлдан оздирувчи ўйин сценарийсини хоҳламаймиз. Тўпга эгалик қилиб, хавфли имкониятлар яратишни истаймиз, аммо "Бавария" ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозана ўрнатиш керак. Фақат ҳимояда ўйнасак, гол ура олмаймиз.




Ўзимизга жуда ҳам ишониб юбориш ярамайди, рақибни ҳурмат қилиш лозим. Футболчиларимиз хотиржамликни сақлаши жуда муҳим. "Бавария" қанчалик кучли эканлигини биламиз ва уларга гол уриш учун имконият бермасликка уриниб кўрамиз. Мюнхенликларда мухлислар қўллаб туради, шу сабаб биз иложи борича кўпроқ рақиб дарвозасига хавф солиш керак.

Ҳисобни оча олсак жуда яхши бўлар эди. Аммо "Бавария"нинг ҳужуми жуда кучли, хатто Барселонада ҳам қийналган эдик. Асосийси - финалга чиқиш. Биринчи учрашувда жуда яхши натижага эришдик, аммо футболчилар ўзига ишонишда давом этиши лозим.

"Бавария" катта куч билан олдинга ўтади. Пепнинг фикрларини англаш қийин эмас. Томошабоп ўйинни сабрсизлик билан кутяпман".


Жамоаларнинг сўнгги ўйинлари:

"Бавария" - "Аугсбург" 0:1 (Бобадилья 71)



"Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0 (Неймар 51, Педро Родригес 85)



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика