RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Про лига. "Хоразм" мавсумдаги илк очкосини Зоминда қўлга киритди Новости

Про лига. "Хоразм" мавсумдаги илк очкосини Зоминда қўлга киритди

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Зомин" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

 

ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 29-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси Жасур Атаджанов боши билан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1. 38-дақиқада "Зомин" футболчиларидан ҳужум. Бу сафар чап қанотдан тўп узатилди, Каримовнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

41-дақиқада чап қанотдан тўп узатилди, ҳимоячилар узоқлаштиришди, келган тўпга зарба берган Озод Ражабов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якунланди. 

68-дақиқада ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга биринчи етиб келган Абдумутал Турсунқулов кучли зарбаси билан тўпни дарвозага "михлади" - 2:1.  

73-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Темурбек Исмаилов ерлатиб дарвозага жойлаб қўйди - 2:2. 

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.



Про лига. 7-тур
19 сентябрь, шанба
16:15 - ЗОМИН – ХОРАЗМ - 2:2
Ҳакамлар:
Акмал Раҳимов, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Жасур Атаджанов 29, - 0:1. Озод Ражабов 41, - 1:1. Абдумутал Турсунқулов 68, - 2:1. Темурбек Исмаилов 73, - 2:2.

"Зомин": 12.Жавоҳир Камилов, 2.Озод Ражабов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 7.Дилшод Хушбаков, 8.Отабек Аҳмаджонов, 10.Жонибек Кўчимов, 11.Раббим Ҳасанов, 17.Абдумутал Турсунқулов, 20.Асилжон Мансуров, 23.Бобуржон Исроилов.
Захира: 1.Исломжон Асролов, 3.Миржалол Суюнов, 6.Шерзод Жалилов, 14.Муҳаммад Норбоев, 21.Марадона Сафаров, 22.Фарруҳ Хожибеков, 32.Фазлиддин Деҳқонбоев, 36.Илҳом Норбоев.

"Хоразм": 35.Ғайратжон Ўдаев, 4.Жасур Атаджанов, 5.Темур Машарипов, 6.Фаррух Ҳайдаров, 7.Темурбек Исмаилов, 10.Тимур Бекчанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 23.Норхон Шерипов, 91.Асилжон Бегимқулов, 99.Сарварбек Жуманиязов.
Захира: 1.Элдорбек Шохратбеков, 8.Дамир Низанов, 11.Сардорбек Матмуратов, 15.Дадахон Юсупов, 21.Миржалол Қурбонов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 41.Расул Мусаев. 

Огоҳлантиришлар: Асилжон Мансуров 34,


Заамин

ПРО лига. Тур 7

19/09/2020, 16:15

2
:
2
Завершен

Хорезм

45'
90'
41'  
69'  
29'  
73'  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика