RU

Последние новости

12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  0 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   5 12:04Расман: Фарҳод Бекмуродов — "Қизилқум" футболчиси!  0 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  4 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  3 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  3 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  3 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  5 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  6 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 07:35EЧЛ. Қуръа 31 январь куни ташланади. «Реал» ёки «Бавария» илк босқичнинг ўзида жиддий рақиб билан тўқнаш келади  36 03:20ЕЧЛ. Сўнгги турдан ўрин олган барча учрашувларнинг (18 та!) натижаси битта саҳифада   50 03:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  16 01:02Роналду ўғли қайси футболчига мухлислик қилишини айтди. Болакай бу футболчини отасиданда кучлироқ деб ҳисоблайди  6

Про лига. Юқори тўртлик. Иккинчи босқич тақвими Новости

Про лига. Юқори тўртлик. Иккинчи босқич тақвими

29 октябрь куни Coca Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирувчи Про лиганинг тўрт клуби номи аниқ бўлди: “Нефтчи”, “Шўртан”, “Турон”, “Динамо”.

ЎзПФЛ кеча оқшом мазкур тўрт клуб вакиллари билан онлайн йиғилиш ўтказди ва тақвим борасида клублар таклифлари билан қизиқди. Эътибор қаратилса, мазкур тўрт клубнинг иккитаси Фарғонада ва яна иккитаси бир-бирига нисбатан яқинроқ бўлган Самарқанд ҳамда Ғузорда жойлашган.

Шундан келиб чиқиб, воҳа жамоалари водийга бир боришда кетма-кет икки учрашувни ўтказиб келиши, шунингдек, водий жамоалари ҳам бир сафар давомида воҳада икки ўйинда иштирок этиши молиявий томондан енгилроқ вариант деб топилди. Бу нафақат маблағни, балки вақтни ҳам нисбатан иқтисод қилиш имкониятини беради. Шунингдек, трансляция масаласида ҳам енгилликлар яратади.

Мазкур таклифдан келиб чиқиб, қуръа ташлаш маросими онлайн ташкил этилди. Бунда аввалига I давра учрашувлари воҳада бўлиб ўтадими ёки водийда масаласига ойдинлик киритиб олинди.

Кейин эса рақиблар кетма-кетлиги аниқлаб олинди. Бунда ҳар икки давранинг дастлабки икки турида жамоалардан бири трансляция масаласидан келиб чиқиб, тикланиш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди. Айнан кўпроқ имкониятга эга бўлган клуб кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак бўлган сўнгги турни меҳмонда ўтказиши, тикланиш учун камроқ вақтга эга бўлган клуб эса сўнгги турни ўз уйида ўтказишига аввалдан келишилганди. Қуръа бу масалага ҳам ойдинлик киритди.

Қуйида ноябрь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишиб олишингиз мумкин. Мусобақанинг тезроқ тугаши шунинг учун ҳам керакки, Про лиганинг икки жамоаси кейинроқ Ўзбекистон Coca Cola кубогида иштирок этади.

Маълумот учун, Про лиганинг жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб борадиган жамоаларининг кейинги тақвими эртага ишлаб чиқилади. Бунинг учун бугун бўлиб ўтадиган “Хоразм” — “Зомин” учрашуви ўтказиб олиниши ҳамда унинг вакиллари ЎзПФЛ билан онлайн йиғилишда иштирок этиши керак бўлади.

15-тур
5 ноябрь, пайшанба

ДИНАМО — ТУРОН
6 ноябрь, жума
ШЎРТАН — НЕФТЧИ

16-тур
9 ноябрь, душанба

ШЎРТАН — ТУРОН
10 ноябрь, сешанба
ДИНАМО — НЕФТЧИ

17-тур
14 ноябрь, шанба

ДИНАМО — ШЎРТАН
15 ноябрь, якшанба
ТУРОН — НЕФТЧИ

18-тур
19 ноябрь, пайшанба

ТУРОН — ДИНАМО
20 ноябрь, жума
НЕФТЧИ — ШЎРТАН

19-тур
23 ноябрь, душанба

НЕФТЧИ — ДИНАМО
24 ноябрь, сешанба

ТУРОН — ШЎРТАН

20-тур
29 ноябрь, якшанба

НЕФТЧИ — ТУРОН
ШЎРТАН — ДИНАМО

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика