RU

Последние новости

17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  15 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   14 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  5 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  14

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лигага оид статистик маълумотларни беришда давом этамиз. Бироз аввал “А” гуриҳига оид статистикани эътиборингизга ҳавола этгандик.

Қуйида эса “В” гуруҳидаги ўйинларда қайд этилган голлар ҳақида сўз боради.

“В” гуруҳидаги 4та ўйинда жами 9та тўп киритилди. Шундан 8тасини мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 1та голни меҳмон жамоа киритди.

Ўйинларнинг биринчи таймида 7та гол қайд этилган. Иккинчи бўлимда эса яна 2та тўп киритилган.

Турнинг энг тезкор голи Шаҳбоз Абдураҳмонов ҳисобига ёзилди.
“Ёзёвон” ҳужумчиси “Хотира-79”га қарши кечган баҳснинг 2-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этди. Умуман олганда, Абдураҳмонов ПРО-Лиган-2018нинг илк голини урди.

“Ифтихор” футболчиси Дилмуҳаммад Худойбердиевнинг 86-дақиқада “Нурафшон” дарвозасига киритган тўпи турнинг энг сўнгги голи бўлди.

Ушбу турда битта хет-трик қайд этилди. “Ғиждувон” ҳужумчиси Мансур Отақулов “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда 3та тўп киритиб, ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. Ээътиборлиси унинг голлари мезбонларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Шунингдек 1-турда пенальти ҳам қайд этилди. “Зомин” – “Лабса” учрашувида бош ҳакам Аскер Нажафалиев 52-дақиқада меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Зоминликлар ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров бундан унумли фойдалана олмади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика