RU

Последние новости

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган Новости

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Қуйида Самарқанднинг "Динамо" клуби ёш футболчиси Шохруҳ Абдураҳмонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Шохруҳ, жорий мавсумда "Динамо" жамоаси ПРО-Лига баҳсларида иштирок этмоқда. Янги мавсум олдидан сизда Суперлига клубларидан таклифлар бўлдими?


- Авваламбор шу даражага етишишимда "Динамо” клуби, хусусан жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Менда мавсум олдидан таклифлар бор эди, лекин клуб билан амалдаги шартномам якунига етгани йўқ, шу сабабдан "Динамо" сафидаман. Астойдил ҳаракат қилиб шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоамизни Суперлигага қайтармоқчимиз.

- Ҳозирги кунда "Динамо" жамоасида иш олиб бораётган мураббийлар штаби хусусида фикрларингиз қандай?

- Ҳозирги бош мураббийимиз Сергей Лушчан жуда тажрибали. Менимча, бу инсонни ўзбек футболида танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Сергей Иванович бизни замонавий футбол намойиш этишга ундамоқда, унинг услублари жуда ҳам кучли даражада. Ўйлайманки, Сергей Лушчан бизни мавсум якунида Суперлигага олиб чиқади.

- Жорий мавсумдаги ПРО-Лигада рақобат жуда ҳам кучли бўлмоқда. Нима дейсиз, "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун қийинчиликка дуч келмайдими?


- Албатта, айни дамда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган. Рақобат бор жойда ҳамиша ўсиш бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам "Динамо"нинг мақсади фақат ва фақат Суперлига бўлиб қолаверади.

- Шохруҳ Абдураҳмонов аслида "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қачондир бу жамоа сафида сизни кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, "Пахтакор" сафига қайтиш ниятим бор. Тошкентликлар сафига янада кучли бўлиб қайтмоқчиман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?


- Менга биринчи бўлиб футбол сир-асрорларини ўргатган инсон Умид ака Юсупов бўлади. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Футболчи сифатида келгусидаги режаларингиз қандай?


- Мақсадим ўзим севган касбим билан янада кўпроқ шуғулланиб, халқ севган футболчи сифатида танилиш ва вақти келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш кабилардан иборат. Эътибор учун барча мухлисларга ўз миннатлорчилигимни билдираман.



Тимур Ибрагимов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика