RU

Последние новости

16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  1 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  19 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  10 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5

ПРО-Лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган? Новости

ПРО-Лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган?

Теги :  ПРО-лига
Замонавий футболда жамоа сардорларининг ўрни катта.

Сардорлардан майдонда ҳар томонлама етакчилиги ва жамоадошларини ўйин давомида олдинга бошлай олиши, кези келганда майдон ташқарисида ҳам уларни ёлғизлатиб қўймасдан бош мураббийнинг футболчилар орасидаги ёрдамчиси бўла олиши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда жамоа сардори жамоадошлари ва мураббий ўртасидаги кўприк вазифасини ўтаб беради.

Шундан экан сардорлик масъулияти ҳар томонлама оғир бўлади. Жамоа сардорларини тайинлаш кўпинча маҳаллий футболчи эканлигига қараб ёки тажрибасидан келиб чиқиб танланади.

Хўш, ПРО-Лига клубларида кимлар сардорлик қилиб келмоқда? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.  

“АНДИЖОН” – Элдор Бойматов
Андижонликлар таркиби бу йил ҳам янгитдан ташкил топди. Жамоа сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилди. Улардан бири Элдор Бойматовдир. Бунга қадар “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган 28 ёшли футболчи майдон марказида асосан “қора иш” билан шуғулланади. Унда ўйинни бошқариш хусусияти мужассам дейиш мумкин. Шу боис бўлса керак, “бургутлар” сардорлик боғичини Бойматовга ишониб топширган. “Андижон”нинг тажрибали футболчиси Иброҳим Отахонов бир неча йиллардан буён жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушарди. Аммо 33 ёшли футболчини мураббийлар асосан захирадан майдонга туширмоқда. Агарда Отахонов майдонга тушса, сарорлик ҳам унга ўтказилаётганини кўрмоқдамиз.    


         
“МАШЪАЛ” – Мирзакамол Камолов

“Газчилар” қуйи лигага равона бўлгач, жамоа сафини бир қатор етакчи футболчилар тарк этди. Ҳозирда “Машъал” таркибидаги энг тажрибали ўйинчи деб Мирзакамол Камоловни айтиш мумкин. Шу боис бўлса керак, муборакликларни ҳар бир учрашувга Камолов майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Ўнг қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида харакатланувчи Камоловни бунгача сира сардор сифатида кўрмагандик. Жорий йилдан эса “Машъал” сардори сифатида Камолов гавдаланмоқда. Агарда 31 ёшли футболчи майдонга тушмаса, у холда сардорлик боғичи марказий ҳимоячи Сардор Раҳмоновга ўтади.


“ИСТИҚЛОЛ” – Абдухолиқ Қурбонов
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси таркибида ҳам бу йил бир қатор тажрибали футболчилар ўрин олганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Сардорлик боғичи эса марказий ҳимоячи Абдухолиқ Қурбоновга ишониб топширилди. “Истиқлол” сардори белгиланган пенальтиларни ҳам ҳозирча ўзи бехато амалга ошириб келмоқда. Қурбоновда учрашув пайтида жамоадошларини бошқариб туриш хусусияти борлигини кўриш мумкин. Агарда Абдухолиқ майдонга тушмаса, сардорлик боғичи бошқа бир марказий ҳимоячи Азиз Мадалиевга ишониб топширилса керак. Ушбу масъулиятли вазифани “Истиқлол” бош мураббийининг тўнғич ўғли Санжар Асқаралиев ҳам бемалол бажара олишини олдин кўрганмиз.
         
“ШЎРТАН” – Отабек Нарзуллаев

Ғузорликлар бу йил сардорлик вазифасини Отабек Нарзуллаев гарданига юклади. У турганида бошқаси бўлиши ҳам мумкин эмас. Отабек “Шўртан” учун деярли маҳаллий футболчи саналади. Тажриба ҳам катта. Бир неча йиллардан буён ҳар қандай холатда “Шўртан” учун ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи бўлсада, рақиб дарвозасини гоҳи-гоҳида ишғол этиб ҳам туради. Майдон ташқарисида анча камтар йигит бўлган Нарзуллаевнинг кўрсатмаларига учрашув пайтида барча жамоадошлари амал қилади. Отабекдан кейинги сардор Обид Жўрабоев ёки Жамол Отақулов бўлиши мумкин.

               
“СУРХОН” – Баҳриддин Ваҳобов
Футболчилик фаолиятини “Сурхон”да бошлаган Баҳриддин Ваҳобов бутсаларини илишдан олдин қадрдон жамоасида ўйнаб севган касби билан шу жамоада хайрлашишни мақсад қилганини ўзи билан суҳбатлашганимизда кўп бор таъкидлаб ўтган. Насиб бу йил экан, Ваҳобов раҳбарият томонидан термизликлар сафига қайтарилди. Тўпурарлик маҳорати билан танилган ҳужумчи бу йил “Сурхон”ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг майдондаги ҳақиқий ёрдамчиси дейиш мумкин. 35 ёшли футболчи бутун ўйинни тўлиқ ўтказа олмаётган бўлсада, майдонга чиқиб, ўз вазифасини бажариб келмоқда. Агарда майдонга тушмаса, сардорли боғичи яна бир тажрибали футболчи Ислом Иномовга ишониб топширилади.  


“ДИНАМО” – Акмал Бозоров
Акмал Бозоров “Динамо”нинг содиқ футболчиларидан бири саналади. Жамоа қуйи лигага равона бўладими ёки элитада ўйнайдими 32 ёшли футболчи доим асосий таркибда бўлади. Майдонда шерикларини бошқара оладиган Бозоров бир неча йиллардан буён самарқандликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Чап қанот ҳимояси ва марказий ярим ҳимояда бирдек харакат қила оладиган Акмал гарчи бошқа жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, “Динамо”ни ташлаб кетмаган. Балки у уйидан узоқ жойга бориб, ўйнашни истамаса керак.
           
“ХОРАЗМ” – Ғайрат Ўдаев
Узоқ йиллардан буён “Хоразм” дарвозасини қўриқлаб келаётган Ғайрат Ўдаев бугунги кунда жамоадаги энг тажрибали футболчи саналади. Қолаверса у маҳаллий футболчидир. Учрашув чоғида ортда туриб, олдиндаги шерикларини бошқара оладиган Ўдаев бир неча йиллардан буён жамоада сардорлик қилиб келмоқда. Ғайрат чемпионат давомида деярли ҳамма ўйинларни алмаштиришларсиз ўтказади.  


             
“НОРИН” – Вусол Магеррамов
Ҳаққулободнинг “Норин” таркибида ҳам бу йил сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди дейиш мумкин. Ҳозирги кунда энг тажрибали ўйинчи бу – Вусол Магеррамовдир. Олий лигада “Металлург”, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” каби жамоаларда ўйнаган футболчи бу йил “Норин” сафидан қўним топди. 28 ёшли ҳимоячи янги жамоасига келибоқ, сардорлик қила бошлади. Эхтимол бош мураббий Вали Келдиевнинг ўзи бу борада айнан Магеррамовни номзодида тўхтагандир. Вусолдан ташқари “Норин”да сардорлик вазифасини Сарвар Холматов ва Акмал Абдураҳмонов сингари футболчилар ҳам бемалол бажара олишига шубҳа йўқ.

               
           
“ОРОЛ” -  Ислом Сейтназаров
Нукусликлар таркибида бу йил эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Бунгача ўзга клубларда ўйнаб келаётган Наврўз Алимов, Наврўз Ҳаипов, Дамир Низанов ҳамда Азамат Бобожонов сингари қорақалпоғистонлик футболчилар “Орол”га қайтарилди. Аммо шунга қарамай, жамоа ҳануз ғалаба нималигини билмай келмоқда. Нукусликлар жамоа сардори сифатида Ислом Сейтназаровни танлашган. “Орол” таркибида кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган тажрибали футболчи жамоадошларини учрашув пайтида бошқара олади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика